Шукур, ирода, сабр ҳақида.

24-01-2023, 00:16 muslim Мақолалар 366

Шукур, ирода, сабр ҳақида.
Шукур деганда кўпчилигимиз "Ўзингга шукур"," Алҳамдулиллаҳ " деб айтишни тушунамиз. Тўғри, булар ҳам шукур, булар лафзий шукур ҳисобланади. Яъни шукурнинг лафзий ифодаси, тилда айтиладиган туридир. Ҳар қандай неъматга сўз орқали шукур қилинганда, ўша неъмат зикр қилиниб, масалан, "Фалон неъматни берганинг учун шукур" деб шукур адо этилаверади. Аллоҳ таоло бандаларига шу қадар кўп неъматлар берганки, уларни санаб тугатиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Ўз Каломида бундай марҳамат қилган: "Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир". (Наҳл сураси, 18-оят)
Банда неъматларга шукур қилиши керак. Бу Аллоҳ таоло ва Росулининг амридир. Неъматга шукур қилиш ўша неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Шукур қилмаган банда нонкўр, ношукур бўлади, нонкўрлик қилганларга шиддатли азоб борлиги ҳақиқат. Банда қаттиқ азобга дучор бўлмаслиги учун ҳам шукурни кўпайтириши керак.
Аллоҳ таоло берган неъматлар ҳақида гапирганда аввало, энг улкан неъмат--иймон неъматидир. Бу неъматларнинг сўз билан бўладиган шукри" Иймон неъматлари берганинг учун Ўзингга шукур "дейишдир. Амал билан бўладигани Аллоҳни таниш, унга сажда қилиш, унинг юборган Пайғамбарининг с. а. в. ҳаётини ўрганиб, унга эргашиш, унга нозил қилинган Қуръонни ўқиб-ўрганиш, амал қилиш, ибодатда бардавом бўлиш, хуллас, иймон тақозо қилган нарсаларни адо этиш билан бўлади.
Аллоҳ берган фарзанд неъматини адо этиш, унинг амалий шукри, фарзандини Аллоҳни танийдиган, солиҳ, тақводор этиб тарбия қилиш билан бўлади.Шунда бугунги ажримлар сони кескин камаярди. Илм олиш неъматида унинг машаққатларига рози бўлиб илм ўрганиш, устозларни ҳурмат, дангасалик қилмаслик билан адо этилади.Илмли инсондан Ватан хоини, ота-онага оёқ узатиш, етим, халқ, давлат ҳақига хиёнат содир бўлмайди.
Инсон ақли иродасини бошқаради. Фақат ҳалол ва беғараз фаолиятдагина инсоний фазилатлар учун шарт-шароит мужассам, фақат ирода кучидагина танлаган соҳамиздаги муваффақиятларимизга шарт-шароит мавжуд. Ирода истеъдодга нисбатан кўпроқифтихор қилинса арзийди ва шундай бўлиши керак. Истеъдод--табиий мойилликнинг ўсиб-улғайиши бўлса, қатъий ирода итоат эттириб, бостириб турадиган кўникмадир. Ҳаваслар устидан, у енгиб ўтадиган тўсиқлар ва ғовлар устидан, ҳар қандай қийинчиликлар устидан ҳар бир дақиқада қўлга киритиладиган ғалабадир.
Буюк педагог Сухомлинский: "Ўзингни ўзингга бўйсундиришни, ўз устингдан ҳокимлик қилишни болалик чоғингдан ўрган. Сенга ёқмайдиган, аммо бажарилиши зарур бўлган ишларни қилишга ўзингни мажбурла. Бурчдорлик ироданинг бош манбаидир,"-деганди.
Умр ўткинчи, сарҳисобида бўлиш шарт. Ҳасан Басрий:" Одам боласининг бир куни ўтса, бу ҳақида фикр қилсин. Агар бугунги яхшилик қилган бўлса, бунга муваффақ қилгани учун Аллоҳга шукур қилсин, агар бунинг акси бўлса, тавба қилсин, кундузги нуқсон ва камчиликларни тунда бартараф этишга ҳаракат қилсин. Зеро, яхшилик ёмонликларни ювиб кетказади. У соғ-саломат бўлгани учун Аллоҳга шукрлар қилсин. Умрининг қолган қисмида эса камчиликларни тўлдириши мумкин бўлади",-деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: "Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳақида сўзлаш шукурдир, неъмат шукрини гапирмаслик эса куфрдир",-деганлар. Шукур ва сабр доимо ёнма-ён. Аллоҳ синовларига сабр қилиш шукурнинг энг яхши кўринишларидандир. Бугунги об-ҳавонинг кескин совиши,газ, чироқ, ўчиши, раҳбарларнинг халқ мулкини талон-тарож қилиши, етим ҳақини ейиши, бойликка ҳирс уйғотиш-Аллоҳнинг синовидир. Банданинг бу каби ҳолатлардаги сабри-ирода синовидир. Ҳар бир банда Сўроқ кунида ишларидан сўралади, шунга ёруғ юз билан етиш барчанинг ҳаракати, хайрли ишида намоён бўлади. Искандарнинг ўлимидаги бўш қўли барчага яна бир ибрат бўлсин, бу дунё моли ҳеч кимни васваса қилмасин. Барчанинг иродаси мустаҳкам бўлсин.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш