Ахлоқингизни гўзаллаштиринг

24-01-2023, 00:14 admin Мақолалар 233

Ахлоқингизни гўзаллаштиринг...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим
Алҳамдулиллаҳ! Биз дини, китоби бор, қўлида илоҳий дастури бор халқмиз.Аллоҳ таоло ўз каломида: “ Сизларга Исломни дин деб рози бўлдим”- деб марҳамат қилган.Ислом динининг ҳукмлари ўзини мусулмон санаб турган ҳар бир кишидан ҳусниҳулқликни гўзал одобни талаб қилади..Айни замонда ҳулқимиз чиройлими? Бизнинг ҳамюртларимиз қай даражда аҳлоқли ? Мана шу масалада сиз азизлар билан бироз кўча одоблари ҳақида фикр юритмоқчиман. Динимиз манбаларида имоннинг етти фарзи бор етти фарзнинг етмиш бўлаги бор шундан бир бўлаги эса ҳаёдир дейилади.Одоб-ахлоқ ҳаё билан зийнатланмас экан биз маънавияти юксак жамиятни қура олмаймиз!Кўча жамоат жойи, биз кўчада ўтирамизми, юрамизми унинг ҳаққини адо этиб қўйишимиз керак бўлади.Кўчадан кетаяпмиз, ҳар-ҳар жойда одамларнинг димоғидан ташланган балғамларга дуч келамиз ёки нос чекувчилар томонидан ташланган “яшил тупукларга” дуч келамиз,кўнглимиз озиб кетади,агар ҳомиладор аёллар кўрадиган бўлсалар баттар ҳолатга тушадилар.Сир эмаски яқин- яқингача биз тупроқ лой кўчалардан юрардик кишиларнинг бундай ахлоқсизлигини лой ва тупроқлар яширарди. Эндичи равон-текис асфальт кўчалардан юраяпмиз, одобсизлар айби яширилмай қолаяпди.Қасрдай чиройли қилиб қурилган иморатлар пойдевори остиларини носвой билан бежаб қўйишади. Тараққиёт ривожига шукроналик шуми? Жамоат жойларида энди қулоғимиз билан озорланамиз.Нохосдан беҳаё эркаклар, ёш йигитлар томонидан айтилган уятли сўкинишларни ёки шарақлаб кулган,ўзгалар олдида қаттиқ овозда бошқалар диққатини жалб қилиб суҳбатлашган қиз- аёлларни суҳбатини сира истамасакда эшитиб таъбимиз хира бўлиб кетади. Хўп, биз истибдод,диний таъқиқлар остида яшадик,лекин миллий руҳиятимиз, ўзбекона урф-одатларимиз шулар асосида жамланган одоб-ахлоқимиз ўзимизда эдику! Бағримизга эрк ва ҳурлик шамоли текканига чорак асрдан ошганлиги сабабли ижтимоий тармоқларда, китоб дўконларимизда одоб-ахлоқ ва уни қандай зийнатлаш тўғрисида китоблар бисёрдир. Мамлакатимиз тарихи бундай иқтисодий, ижтимоий, маънавий юксалиш даврини бошидан ўтказмаган.Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидларига кўра биз Учинчи ўйғониш даврида яшаётган бўлсакда лекин бундайлар оддийгина инсонийлик одоб қоидаларига амал қилмайдилар ва ўзиларидан нафрат ўйғотувчи ҳолатларни қолдирадилар. Мен бундайларни жамият танасидаги фасодга ўхшатаман. Фасодли яра киши танасини қанчалик озурда дард билан қийнаса ана шундай кишилар ярамас хулқлари билан бошқа инсонлар руҳиятига зарба бериб озорлантирадилар. Алҳамдуллилаҳ! Шундай кишилар ҳам борки кишига руҳий озуқа бағишлайдилар. Кўпгина ҳамюртларимизнинг ахлоқий салоҳиятларидан кўз қувонади.Кўча тозаликбонларини хизмати ҳурматини сақлаган ҳолда писта пўчоқларини целлофан пакетларда,қоғозлар ва бошқа турли хил кераксиз нарсаларни айнан ахлат қутичаларига келтириб солишади.Ёнидан ўтсангиз салом-сўрашувини канда қилишмайди.Бундай кишиларни жамоат жойларида ёши улуғларга,болалаларга, ногиронлиги мавжуд фуқароларимизга кўрсатаётган илтифотлари: транспортларда ўринларидан туриб жой беришлари ,қўлларидаги юкларига ёрдамлашишлари,чорраҳалардан ўтишларидаги кўмаклари,масофа яқинлиги бўлган жамоат жойларида секин ва қисқа сўзлашувлари, айниқса ёшларимизни вақтлари тиғиз бажарадиган ишлари кўп бўлсада банкаматлардан ёши катталарга нақд пул қилишда беминнат ёрдам қилаётганликлари кишини хурсанд қилади.Бундан ташқари кўча ҳақини тўкис адо этган ҳолда ҳар куни икки марта келин -қизларимизни ҳовлиларнинг кўча қисмларини сув сепиб супириб, хонадонлардан чиққан чиқиндиларни махсус қора халталарга солиб оғзини боғлаб қўйишлари ҳам ижтимоий одоб бўлиб қиз-келинларимизнинг ахлоқининг зийнатидир. Миллий урф-одатларимизга амал қилаётганлар,миллий ахлоқ- қоидаларимизни келажак авлодга етказаётганлардир.Диний ва миллий қадриятлар билан ахлоқларини зийнатлаганларни умрлари баракотли бўлиб икки дунё саодатига эришсинлар.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш