Компютер ўйинларининг ёшлар онгига таъсири.

20-01-2023, 22:46 admin Мақолалар 385

Компютер ўйинларининг ёшлар онгига таъсири.
Компютер ўйинларига муккасидан кетишнинг жамиятга зарарлари кўп. Аввало манавий зарар бўлиб, компютер ўйинлари жамиятимизни манавий бузуқлик ботқоғига ботириб, инсонни ўзликни англаш бахтидан мосуво қилмоқда. Ислом динимиз таълимотларида ҳам бу каби амаллар қаттиқ қораланган: ”Ахир, (қилган) ёмон иши ўзига чиройли кўрсатилиб, уни гўзал (иш) деб ўйлаган кимса (ҳидоят топган зот каби бўлармиди )?!. Зотан, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (Ей Муҳаммад!) Уларга ҳасратлар чекиб жонинггиз (чиқиб) кетмасин. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган сир синоатларини билувчидир.” (Фотир, 8 ).
Шайтон васвасасига учраган айрим ёшларнинг виртуал ўйинларига хатти-ҳаракатлари ўзларига зийнатли кўринади. Ўйинлар қулига айланган бола ўз-ўзидан ажабланиб, қилган иши кўзини қувонтириб, борган сари ҳаддидан ошаверади.
Компуютер ўйинлари ёшларнинг вақтини ўғирламоқда. Интернет – клубларда ёшлар айни ўқиб, илм ҳосил қиладиган пайтларида вақтларини бекорчи ўйинларга, ижтимоий тармоқларда мутлақо нотаниш шахслар билан қимматли вақтини танишишга сарфлаётгани ташвишли ҳолат. Чунки интернет ва компютер ўйинлари асрига айланган ўсмирлар ҳаётдан, илм олиш, касб ўрганишдан ва маънавий қадриятлардан тамоман узилиб, бутунлай манқуртлашиб боради. Ҳозир компютер ўйинлари орқали ўсмир ёшларга салбий таъсир қилиб, улар онгига ўз бузғунчи ғояларини сингдириш ёки уларни тўғри йўлдан оздиришга уринадиган яширин кучлар жуда кўп. Компютер ўйинларига муккасидан кетган ўсмирлар ўзлари билмаган ҳолда яширин кучларнинг қўғирчоғига айланади. Компютерга мутеъ бўлган ёшларнинг фикри-хаёли, бутун вақти, ҳатто уйқуси ҳам бемани ўйинлар билан банд бўлади. Охир-оқибат бундай манқурт ёшлар тенгдошлари, яқинлари ва ҳатто ота-онасига ҳам қўл кўтаришгача агар муболаға бўлмаса қурол ўқталишгача бориб етади. Бу эса жамиятда илимсизлик, жоҳилликнинг томир ёйишига алал оқибат юрт пароканда бўлишига олиб келади.
Ёшларнинг бундай ғояларга алданмаслиги, залолат ботқоғига ботмаслигини таъминлаш ниятида зарур тавсияларни баён қиламиз. Мақсадимиз ёшларни интернетга ин қуриб, ўзларининг вайронкор ғояларини вирус каби бутун дунёга тарқатаётган жиноятчиларнинг асл башарасидан огоҳ этишдир. Соғлом ақл эгалари интернет қулайликларидан ўз билимларини ошириш йўлида оқилона фойдаланади. Лекин баъзи ёшлар эса ушбу тармоқдаги ёвузликка, маънавий таназзулга сабаб бўладиган сайтларда “сайир қилиб”, ўзлари ва атрофдагиларнинг онгини заҳарлаётганлари аниқ. Интернет бозорида ҳар ким ўзига керакли нарсани олади, деб тарбияни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ярамайди.
Шунинг учун ҳам ёшларда хабар ва маълумотларни таҳлил эта олиш малакасини ҳосил қилиш зарур. Зеро ҳар қандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ей мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!ъъ (Ҳужурот, 6).
Халқимизда “огоҳ бўлган абгор бўлмас!ъъ деган нақл бор. “Ўргимчак тўрида ақидапарастликни тарғиб қилувчи сайтлар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай таҳликали замонда ёшларга фақат ъъузъъ доменидаги сайтлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Зеро, эҳтиётсизлик билан кўр-кўрона олинган маълумотлар кишини адаштириб қўйиши аниқ. Диний эҳтиёжини эътиқод ва мазҳабга ёт веб-сайтлардан қондираётган кишилар бошқа манбалар орқали бошқалар, яъни ғанимлар қўлида тарбияланоятганини унутмасин!
Хатирчи тумани бош имом хатиби Юнусов Мустафо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш