"ОММАВИЙ МАДАНИЯТ"НИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ

26-06-2020, 14:44 admin Мақолалар 622

“Оммавий маданият” интернет орқали ҳар бир мамлакатга, ҳар бир хонадонга кириб келди. Ғарб оламидан бизга кириб келган “Оммавий маданият”кўзга ташланмайдиган нозик йўллар орқали ижтимоий ҳаётимизга суқилиб, ҳаётимизга аралашиб, онгимизни заҳарлаб, тарбиямизга путур етказди. Сусткашлик, лоқайдликка йўл очиб берди. Аллоҳдан қўрқмай ҳатто эсламай қўйдик «Зеро Қуронда Оллоҳдан қўрқинглар, албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир (Ҳужурот 1 оят) дейилган. “Парвардигоридан ғойибона қўрқадиган зотлар учун мағфират ва катта мукофот бордир” (Мулк 12 оят). “Оммавий маданият”тушунчасини ҳеч иккиланмай оммавий равишда бостириб келаётган маънавий хуруж деб аташимиз мумкин. Ҳатто кичик ёшдаги болалар ҳам уни сирли сеҳрли тузоғига илинмоқда. Интернет кафе ва компютер клублар “Оммавий маданият”ни беминнат ташвиқотчиларидир. Яхши тарбия кўрган илмли ёшлар учун компютер, интернет билим манбаи, ижод ўчоғи, одамзод оғирини енгил қиладиган катта кашфиёт бўлса. Айрим ёшларимизни маданий-маърифий таназзули, миллий ва диний қадриятлардан узоқлашиши ва ахлоқий инқирозига сабаб бўлди. Компютерхонага бораётган болам ўқимишли, билимдон бўлади деб ўйлаган баьзи ота-оналар қаттик адашишди. Аксинча кўп болалар у ерда ўқ отар қуроллар орқали турли қатл ўйинларини ўйнаб, зўравон меҳрсиз, шафқатсизга айланди. Ачинарлиси шуки интернет кафе, клубларда узоқ муддат ўтириб, ўйин ўйнаган болаларни аксари жисмонан заиф, руҳан тушкин, тез-тез боши оғрийдиган, қўли қалтирайдиган кўзи толиқадиган асабий ҳолатга тушиб қоладилар. Ёши каттарган сари қайсар, одамови, қахри қаттиқ манқуртга айланадилар. Ҳозирда замонавий уяли алоқа воситаларидан ҳамма фойдаланади. Баъзи ғаламислар интернетнинг кўринмас ҳудудига яшириниб эл-юрт олдида обрў-мавқега эга бўлган инсонлар шаънига турли миш-мишлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган видеолар, соҳта суратлар жойлаб, остига тагсўз сифатида ёлғон изоҳлар ёзиб фитна қилиб ўз жонига қасд қилишгача олиб бормоқдалар. Баъзи ёшларимиз кенг маънодаги муайян ғояларни тўғри эканига қаттиқ ишониб, тўғри таҳлил қилиб, тушунишга ақли ҳам билими ҳам етмасада муккасидан кетиб, ўзи билмаган ҳолда нотўғри йўлга ғайри оқимларга кириб кетадилар. Бу ҳаммаси билимсизлик-тарбиясизлик оқибатидир. “Ахборот истеъмоли маданият”и бор. Тизимлардан келадиган ахборотларни текшириб филтрлаб қабул қилиш кейин унга ишонишимиз ва амал қилишимиз мумкинлигини ёшларимиз онгига сингдиришимиз зарур. Биз фарзандларимизга дунёвий илимлар билан бир қаторда диний билим ҳам бермоғимиз, соф исломий ақидамизни тушунтиришимиз керак.
“Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай”. И. Бухорий.
Куч билим ва тафаккурдадир. Миллий мафкура -миллатни бирлаштирувчи байроқдир. Четдан-ғарбдан кириб келган “Оммавий маданият”катта ёшдаги инсонларни айниқса айрим хотин-қизларимизни ҳам анчайин адаштирди. Очиқ- сочиқ кийинишда, олифтагарчилик қилишда, ичкилик ичишда, чекишда, кўча-кўйда бор овозда гапириб хохолаб кулишда ёшларга анча “ўрнак” бўлиб қолдилар.
Қуш уясида кўрганини қилади. Биз ҳар биримиз ўз хулқимизни таҳлил қилиб, ўз ўзимизни йиғиштириб оладиган вақт етди. Ғарбга тақлид қилиб модани орқасидан қувиб анча вақтни йўқотдик.
Абдулла Авлоний; “Тарбия биз учун ҳаёт- ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат масаласидир” - деб ҳақ гапни айтганлар. Ёшлар барчамизники. Давлатимиз раҳбари ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббусни илгари сурдилар. Бу билан ёшларимизга жуда кўп имкониятлар ва қулайликлар яратдилар. Миллатимизни, келажагимизни асраш, жамият тараққиётини ривожлантириш учун маънавиятимизни бойитишимиз, ёшларимизга объектив, холис, тўғри билим, тарбия берайлик. “Одамлар ёмонликни кўриб ундан қайтармасалар, Аллоҳ уларнинг барчаларига азоб тушуриши аниқдир” (Ҳадис).

Навоий Шаҳар “Дўстлик” МФЙ отинойиси Ш.Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш