Маънавиятимизга таҳдид бўлган бир қатор компютер ўйинларининг тарқатилиши тақиқланди

10-06-2017, 12:34 admin Янгиликлар 1 483

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом” тасдиқланган. Мазкур ҳужжат ҳамда лицензиатлар билан тузилган битимининг 3-бандига мувофиқ лицензиат, ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга оширишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиши лозим. Шунингдек, зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилувчи ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга йўл қўймасликни таъминлаши белгилаб қўйилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги зксперт комиссиясининг 2017 йил 25 январдаги 1-сон баённомаси билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати” тасдиқланган. Қуйида ушбу ўйинларнинг рўйхатини келтирамиз:

1 Postal 2
2 Phantasmagoria Фантасмагория
3 Grand Theft Auto: San Andreas
4 Carmageddon
5 Mass effect
6 Dead space
7 Naughty bear
8 Mafia II
9 Call of duty: Black ops
10 Kane and Leanch 2:Dog days
11 Castlevania: Lords of Shadow
12 Assasin’s Creed: Brotherhood
13 Fallout: New Vegas
14 Dead Rising:
15 Manhunt
16 Mortal Kombat X
18 Left 4 Dead 1,2,3
19 Doom 3,4
20 Hitman
21 Resident evil 4
22 SOMA
23 Silent Hill
24 Until down
25 Hatred
26 Dying light
27 Dead by Daylight
28 Prototype
29 The Punisher
30 Bone Town
31 Lula 3d
32 3D Sex Villa 2
33 The Sims 3,4
34 Shadow Warrior
Шу мақсадда барча лицензиатлар номлари юқорида келтирилаётган компьютер ўйинларининг нусхаларини тайёрланишига, тарқатилишига ва прокатга берилишига йўл қўймасдан фаолият олиб боришлари талаб этилади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш