ДУОЙИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН.     

10-01-2023, 20:47 admin Мақолалар 350

ДУОЙИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН.                 Азизларим, ҳаммамиз доимо дуоларни айтиб турамиз, лекин дуоларнинг қабул бўлишликнинг ҳам қоидалари бор.                                   1 )  Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган  ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 
2 ). Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.                                                        3 ).  Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.                                      
4. ). Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.                                                       5 ). Таҳоратли бўлиши лозим.                 
6. ). Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.                                             
7 ) Тиз чўкиб ўтирган ҳолида дуо қилсин.                                                        8 ) Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.                                                        9. ). Хайр- эҳсонлар қилиши керак.           
10 ) Камбағаллар ва  илм толибларини хурсанд қилсин.               
11). Дуони Аллоҳ таолога ҳамду- санолар билан бошламоғи лозим.                                                        12 ) Пайғамбаримизга, барча набийларга ,  асҳоби киромларга.   саловот- дурудлар айтмоғи зарур.           
13 ) .Энг афзал саловот- намоздаги  "Аллоҳумма солли" ," Аллоҳумма барик" ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.                          
14 ) Қўлларини кўкси баробар. кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.                                          
15 ) Дуо одобига риоя қилмоғи керак.                                                            16 )Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлвормоғи лозим.  Азизларим, ҳаётий бир мисол келтираман:. Ҳазрат Мусо( алайҳиссалом) замонида  ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди, уч  марта ёмғир тилаб дуо қилдилар. Ижобат бўлмади. Шунда Мусо" Ё. Раб,уч  марта ёмғир тилаб дуо қилдик,  қабул этмадинг" деди.   Ҳақ таоло:"Токи Орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларни қабул этмайман"  деди. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом :"Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз"деди .                                    Ҳақ таоло:"Мен сизга фисқ- фасодни иғвогарликни ман қиламан" деди.                                         Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди. Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Аллоҳ Таоло    ҳаммамизнинг дуоларимизни Ижобат қилсин, баракасини ёғдирсин омин.         
Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш