ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲА ЮКСАЛИШ ПАЛЛАСИДА
Тараққиётнинг бугунги шиддати шу қадар тезки, у билан ҳамқадам юриш осон эмас. Бугун бошқа барча соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада ҳам чин маънода юксалиш даврига кирдик. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг муборак рамазон ойида диний соҳа вакиллари иштирокида ўтказган видеоселектор йиғилиши ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият ҳиссини юклади. Биз имомлар иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз кераклигини, халқимизнинг, ёшларимизнинг қалбига чуқурроқ кириб боришимиз, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишмоғимиз ҳар қачонгидан ҳам зарурроқ эканлигини яна бир бор англадик. Бизни кўпдан буён ўйлантириб келаётган муаммоларга шахсан давлатимиз раҳбарининг ўзи эътибор қаратаётганидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Юртбошимизнинг видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқларидан ўзимиз учун зарур хулосаларни чиқариб олдик. Хўш, бу хулосалар нималардан иборат:
Биринчидан, бугунги кунда ҳар бир имом-хатиб замон билан ҳамнафас юриши, даврнинг томир уришини чуқур ҳис этиши зарур. Дунёда кечаётган воқеаларнинг туб моҳиятидан ёшларни хабардор қилиш, улар қалбига муқаддас динимизнинг тинчлик ва бағрикенглик, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат дини эканлигини чуқурроқ сингдириш борасида амалий ишларни кучайтиришимиз керак.
Иккинчидан, биз имом-хатиблар, фақат жума кунларидаги ҳамда тўй-маъракалардаги амри маъруф ёки маърузалар билан чекланишга ҳаққимиз йўқ. Келажагимиз бўлган ёш авлод тарбиясида муҳим бўғин ҳисобланган оила-таълим муассасаси-маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлашда ҳам фаол иштирок этишимиз лозим. Ёшларга дин ниқобидаги терроризм ва экстремизм нима эканини, бу каби ёт ғояларнинг одамзодни зулмат ва қабоҳатга бошлашини илмий-маърифий ва ҳаётий далиллар асосида чуқур тушунтиришимиз зарур. Муқаддас китобимиз Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги ватанпарварлик, халқпарварлик ҳақидаги ўгитларни ёшлар қалбу шуурига жойлаш – бу борада энг самарали усулдир. Давлатимиз раҳбарининг мазкур видеоселектор йиғилишида маҳалласидан ёт ғояларга эргашувчи ёшлар чиққан имомнинг масжидда маъруза қилишга ҳаққи йўқлиги ҳақидаги фикри биз учун дастуриламал бўлмоғи зарур.
Учинчидан, биз диний соҳада чинакам юксалиш жараёни бошланганини айтдик. Тошкентда ислом маданияти маркази, вилоятларимизда Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизий номларидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари ишга тушаётгани бунинг ёрқин исботидир. Бу марказлар ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий меросини, диний маърифатнинг асл моҳиятини тушунтирувчи беқиёс асарларини янада чуқурроқ ўрганиш, нашр этиш ва оммалаштириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилишини таъминлайди. Бу эса, халқимизнинг диний саводхонлигини, исломий маърифатни янада юксалтириш имконини беради. Ушбу йўналишдаги фаолиятни муайян тизимга солади.
Бундан ташқари, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва ташкилотчилиги билан Бухорода Мир Араб олий мадрасаси таъсис этилгани, Самарқандда Имом ал-Мотуридий номидаги калом, Имом ал-Бухорий номидаги ҳадис, Фарғонада Бурҳонуддин Марғилоний номидаги фиқҳ, Қаршида Абу Муъин Насафий номидаги ақида илми марказлари ташкил этилаётгани диний илм ва бу соҳадаги таълим жараёнини ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади.
Ўйлаб кўрайлик, биз қандай улуғ алломалар ворисимиз?! Аждодларимиз ўз асарлари билан жаҳонга илму ирфон зиёсини тарқатгани, Имом ал-Мотуридий ва Абу Муъин Насафий тимсолида адашганларни тўғри йўлга солгани айни ҳақиқатдир. Юқорида зикр этганимиз илм-фан марказлари буюк мутафаккирлар, олимлару фозиллар маскани ҳисобланган жаннатмонанд юртимиздан улуғ мутафаккирларнинг муносиб давомчилари бўлган янги замон алломалари етишиб чиқишига мустаҳкам замин ҳозирлайди. Жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўша оладиган илмли, маърифатли авлодларни етиштиришда, шубҳасиз, улкан аҳамиятга эга бўлади. Бу авлод она Ўзбекистонимизнинг шаъну шарафини юксакларга кўтаришини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўраб қоламиз.

Нурота туман “Саййид Ато” масжиди имом-хатиби Ҳасанхон Атоев