Саодат калити.

23-12-2022, 23:39 admin Мақолалар 263

Саодат калити.

Аллоҳ таоло "Албатта Аллох ва унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар.Эй мўминлар(сизлар)хам унга саловат ва салом айтингиз". (Ахзоб сураси 56) Шу оятга асосан хар бир мўмин киши умрида бир марта бўлсада,Расули акром алайҳиссаломга саловат айтиши фарздир.Бир киши машойихни хузурига келиб:Мен ўзимни саодатли эканимни қандай биламан?)деб сўради.
Шунда у:"Саловат айтасизми?"деди.
У:"Ха"албатта хар куни саловат айтаман деди.
Машойих :"Унда сиз бадбахт эмассаиз"деди.
Халиги :"Бунинг далили нима?"деб сўраганида,улуғ зот юқоридаги ояти каримани тиловат қилиб берди.Ха Аллоҳ таоло батбахт бандасини хеч қачон Ўзи ва фаришталари билан бир ояти каримада зикр қилмайди.
Саловат шариф тўғрисида уламолар китоблар битишган, улардан бири манбаларда ёзилишича Мухаммад Жузулининг машхур "Долоилул хойро"асаридир.Бу китобнинг ёзилишига бир воқеа сабаб бўлган. Бир куни Мухаммад Жузулий рахимахуллох сувсизликдан қийналаётган бир қишлоқдан ўтаётганида таҳорат қилмоқчи бўлади.Аммо сув топа олмайди.Қудуқлар қуриган экан.Қандай сув топишни уйлаб ўтирганида бир аёл қудуқ ёнига келиб нималарнидир ўқийди ва қудуққа қарайди.Шу вақт қудуқдан сув тошиб чиқади.Буни кўрган Имом Жазулий лол қолади.Тахорат олгач уша аёлдан сурайди:"Нима деб дуо қилдинг?".Аёл:"Дуо қилмадим саловат айтдим."дейди.
Бу хадис Имом Жузулийнинг маскур китоби ёзилишига туртки бўлади.Бу асар тўлиғича Расулуллоҳга саловат айтишга бағишланган.Саловати Шарифда қирқ фазилат мужассам.
"Ким менга битта саловат айтса Аллох таоло унга унта саловат айтади.". (Имом муслим ривояти) "Ким менга саловат айтса Аллох таоло унга ўнта саловат айтади ва ундан ўнта гунох ўчирилади, унинг даражаси ўн поғона кўтарилади".
(Имом Носий ривояти)
"Қиёмат куни инсонларнинг менга энг яқинроғи уларнинг менга кўп саловат айтганларидир".
(Имом Термизий ривояти)
"Инсонларнинг энг бахили унинг хузурида мен зикр қилинганимда менга саловат айтмаган кишидир.".
(Имом Термизий ривояти) Саловати Шариф айтганда қалб хам уйғоқ бўлиши керак.Қалб Расулуллох (алайҳи васаллом)га самимий мухаббат билан лиммо-лим тўлиши зарур.Саловат айтишдан мақсадимиз фақат саноқ бўлиб қолмасдан, хар сафар Расулуллохнинг хузурларида хозир бўлгандек, ул зотни кўриб тургандек саловат йўллайлик.Аллохумма солли ъала саййидина Мухамиадив ва ъала али саидина Мухаммад.

Хатирчи туман" Буғирдоқ" МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш