"Саловат айтинг"!!!

15-12-2021, 10:12 admin Мақолалар 2 117

"Саловат айтинг"!!!
Буюклар айтадилар: “Агар сен намозни рўзани чиройли қилиб ўз ўрнига қўйган бўлсанг, энди сен саловатга киргин. Саловат ўқигин ва кўп айтгин”. Саловат шундай нарса эканки, намозда ҳам, рўзада ҳам, зикрда хам, закотда ҳам йўқ нарса саловатда бор экан. Саловатда Аллоҳ таоло ўзини фаришталарини ва мўъмин бандаларини агар саловат айтса, бир қаторда жойлайди.
Қуръони каримни Аҳзоб сурасининг 56-оятида “Албатта Аллоҳ ҳам, унинг фаришталари ҳам пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловат ва салом айтинглар” дейилган.
Расулуллоҳ ҳазратларига келтирилган ҳар бир саловот У зот учун таъзим бажо айлаш маъносини билдиради. Аллоҳ таоллонинг Расулуллоҳ саллоллоҳу вассаламга келтирилган саловоти У зотга икром эҳсон қилишдир. Фаришталар келтирадиган саловот истиғфор ва дуо, мўминлар келтирадиган саловот эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалламга дуо қилишларидир.
Саловат айтилган жойда барака бўлади. Ҳатто жамиятда саловат айтилмаса барака кўтарилади.
Дуо қилганда ҳам саловат билан бошлаб саловат билан тугатсак, қилган дуоларимизга иккита қанот бўлиб Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилади.
Ҳадисларни кўп ўқинг, саловатни кўп айтинг барака кўпаяди, касалликлар арийди, камбағаллик йўқолади.
Шундай экан азизларим саловатга кўпроқ эътиборимизни қаратайлик.

Навоий шаҳар, “Ўзбекистон” ва “Ғалаба” МФЙ отинойиси Касимова Н.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш