Нега китоб ўқимай қўйдик?

16-12-2022, 23:02 admin Мақолалар 240

Нега китоб ўқимай қўйдик?

Албатта, рўзғор ташвишлари, ҳаётнинг оғир юки қаддимизни букиб қўйиши тайин. Аммо ҳақиқий гўзалликка ошно қалб ҳар қандай ҳолатда ҳам эзгу мақсад сари интилишдан чарчамас экан. Мен буни ҳаётда яққол исботини кўрмоқдаманки, кўриб ҳайратланмай иложингиз йўқ. Тўғри ҳозир техника ақл бовар қилмас даражада ривож топмоқда. Керакли хабарларни хохлаган сайтингиздан топиб ўқишингиз мумкин. Масалани яна бир томонини чуқурроқ ўйлаб кўриш зарур деб ўйлайман. Китобчалик сизга муаллимлик қила олармикин шу жимжимадор матоҳларимиз. Орада сусткашлик қилиб, иш билан банд бўлганимизда бизни сабр билан кутиб турармикин бебаҳо китобларимиз сингари. Мулоҳаза юритишга, баҳра олишга улгурмай кўплаб маълумотларни қалаштириб юбориб, филтирлай олмай миямиз гангиб қолмаяптимикан деган ўринли савол туғилиши тайин. Нега китоб сотиб олмайсиз деган саволимизга кўпчилик юрдошларимиз бизга телефон ва телевизордан оладиган маълумотларимиз кифоя қиляпти дейишмоқда. Бироқ ачинарлиси шу маълумотлар қисқа тарзида баён қилиниб жуда илмли ва зукко инсонлар уларни бир ўқишда илғашади. Афсус китоб ўқимай доноликни даво қилишаётган кўплаб инсонлар эса панд ейишаётганини англамаяптилар. Кўп китоб ўқиб илм олиб юқори чўққиларни забт этаётган аҳли илмлар билан баҳслашмоқни ўзларига эп кўришмоқда. Билишмайдики, уларнинг шошиб, ўқиётган маълумотларининг ҳаммасини ҳам мия бирдек тиниқ қабул қилмайди. Машаққатсиз топилган бойлик вафо қилмаганидек, тунлар бедор бўлмай, ҳис-ҳаяжонга тўлмай олинган илм ҳам саёз ва мўрт бўладики, инсон унинг моҳиятини тўлиқ идрок эта олмайди. Шу сабаб китобхонликни кенг тарғиб қилиб, ундан олинадиган маънавий озуқанинг кучи тенгсиз эканлигини халқимизга етказишимиз зарур. Машаққат, заҳмат чекиб топилган ризқ тотли бўлганидек, китоб ўқиб эришилган ютуқ ҳам бол каби ширин бўлур.
Илм олиш чирой амаллардан биридир. Аллоҳ таоло эса марҳамат қилиб: "Аллоҳ чиройли амал қилувчиларни севади" (Оли Имрон, 148)-дея ўз каломида таъкидлади. Иншааллоҳ ! Ҳаммамизни Аллоҳ таоло чиройли амалли солиҳ бандалари қаторига қўшиб, раҳматига ноил қилсин ! Амин !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш