Биз Навоийни нега ўқиймиз?

9-02-2022, 19:29 admin Мақолалар 515

Биз Навоийни нега ўқиймиз?

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Ушбу сатрларда Алишер Навоий инсон қалбини шод этиш қандай гўзал фазилат эканлигини таъкидламоқда. Асрлар оша ўз қийматини йўқотмай келаётган сатрлар худди ҳозир биз учун айтилгандек аҳамиятли. Одоб-ахлоққа йўғрилган асарлари бизни эзгулик олами сари чорлайди.
Унинг "Маҳбуб-ул қулуб" асарида мулойим табиатли инсон, сўзнинг аҳамяти ва унга берилган баҳо бизни бефарқ қолдирмайди.
Алишер Навоий таъбирича: "Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир. Болалар учун мулойим табиатли одам ҳолвафуруш каби севимлидир".
Алишер Навоий ижодида бундай кўнгилларни шод қилувчи мисралар бениҳоя кўп.
" Саховат-инсоният боғининг ҳосилдор дарахти, балки у дарахтнинг фойдали мевасидир.
Битта кулчани икки бўлиб, ярмини оч одамга берганни сахий дўст, деб бил ".
Буюк алломанинг бу қарашлари, ижод оламининг гулшани. Унда эзгуликка, ватанпарварликка чорловчи фазилатлар жуда кўп. Ҳар қандай ишққа тўла қалблар бу шароб ила сармастдир. Ҳаққа яқинлаштирувчи, жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни йўлларига эргаштирувчи, қалб туғёнлари эзгулик оламига ғарқ айлайди. Чунки, қалбимизда эзгуликка чорловчи митти зарралар борки, улар бундай тарбиявий, ахлоқий мазмундаги фикрларни ўқиб жонланади, нурли юлдузларга айланиб халқига, ватанига, яқинларига нисбатан меҳри жўшади. Сахийлик аломатлари кучайиб, савоб олиш умидида барчани хурсанд қилгиси, кўнглини олгиси келади.
Дарҳақиқат, инсонни қалбини эзгу фазилатлар туғёни ўраб, яхшилик сари етаклайди.
Шунинг учун биз Навоийни ўқимоғимиз ва уқимоғимиз лозим!

Навоийни ўқимаганда, кўнглим шеърга бўлмасди ошно
Навоийни ёдламаганда, онгим тафаккурдан бўларди айро
Навоийни севмаганимда, ижод гулшанида бўлмасдим пайдо
Зулмат ичра кўринган нурдек, Навоий ўзига айлади шайдо.

Ҳафқориён мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш