Шон-шараф ва ғурур тимсоли.

12-12-2022, 16:07 admin Мақолалар 303

Шон-шараф ва ғурур тимсоли.
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
(А. Орипов)
Дунё давлатларининг ўз рамзлари бор. Бу ўша мамлакатнинг исми, суверенитети, мустақиллигини ифодаловчи тимсолидир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси, орзу-интилишларини мужассам этиб, шу юрт фуқароларига фахр, ғурур бағишлайди. Юрт аҳли учун мустақилликнинг рамзлари-Герб, Байроқ, Мадҳия жон қадар азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу сабаб, байроғимга ёки гербимизга назар солсак, ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз. 1992-йил 10-декабрда "Ўзбекистон республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида" ги қонун қабул қилиниб, давлат ва миллат рамзларининг конституционал асоси яратилди. Бош Қомусда "Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари-байроғи, герби, мадҳиясига эга", -деган норма мустаҳкамлаб қўйилди. Қонун асосида ўзининг ҳуқуқий асосига эга бўлган, мустақиллигимиз рамзий белгилари қаторида мадҳия ҳам мамлакатимиз тараққиётига, жамият ривожига муносиб хизмат қилиб келмоқда. ШоирА. Орипов сўзи, М. Бурҳонов мусиқаси билан янграб, қалбларни ғурур ва ифтихорга тўлдирадиган мадҳия яратилиб, қонун билан тасдиқланганига 30 йил бўлибди. Бош Қомуснинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир, дея белгилаб қўйилган. Қонуннинг 3-моддасида мадҳиянинг жаранглаш ўринлари кўрсатиб ўтилган. Жумладан: 1)Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиши чоғида-у қасамёд қилгандан сўнг ; 2)Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Сенати ялпи мажлисларининг очилиш ҳамда ёпилиши чоғида; 3)Республикаси ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, давлат, сиёсий арбоблар, халқ қаҳрамонлари кабилар шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиш чоғида;
Шунингдек 11 та бандда Мадҳия куйланиши белгилаб қўйилган.
Мазкур Қонун бандлари асосида халқ қалб изҳори бўлиб янграб келаётган мадҳия жамият ривожига муносиб хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, жаҳоннинг энг нуфузли сиёсий ташкилоти бўлмиш БМТ биносининг олдида байроғимизнинг ҳилпирашини кўриб ёки халқаро спорт мусобақалари, олимпиадаларда ватандошларимизнинг ютуқлари шарафига байроғимиз кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда ғурур-ифтихордан қалбимиз яйрайди, севинч ёшлари тўлқинланади.
Ҳар бир сўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган Мадҳиямиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. Давлат рамзларидан фойдаланишда ўзига хос меъёрлар яратилган. Бу эса юртдошларимизнинг давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини камол топтиришга, ҳурлик қадрига етишга ўргатиш йўлида хизмат қилади. Қалб изҳори, ғурур тимсоли Мадҳия янграганининг 30 йиллиги барчага муборак бўлсин. Ҳурлик абадий бўлсин!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш