18-ноябр Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.
1991-йил 18- ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8- сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.
Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги чуқур рамзий маънога эга. Ундаги мовий ранг – тинчлик ианбаи бўлган обиҳаётни, мусаффо осмонимизни, куч- қудратимизни, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни акс эттиради. Оқ ранг- муқаддас тинчлик бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан ўнг унлашиб кетади. Оқ ранг- поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил – яшариш ва янгиланиш, навқиронлик ва шодумонлик рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз тимсолидир. Қизил чизиқлар – томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони – ҳаётий қудрат ва давомийлик нишонасидир.Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар – тарихий қадриятларимиз, умрбоқий анъаналаримиз, маъмавий куч – қудратимиз билан боғлиқ.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолларидир. Давлатимиз рамзлари халқимизнинг шон – шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини узида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.
Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши мақсадга мувофиқдир. Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў- нуфузи юксалигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эзозлайлик ва боримиз узра баланд кўтарайлик.
Кармана туман “Сардоба” МФЙ отинойиси Хусинова Н.И.