Мадҳиям- фахрим менинг

10-12-2022, 20:38 admin Мақолалар 500

Мадҳиям- фахрим менинг

Серқуёш ҳур ўлкам элга бахт-нажот
Сен ўзинг дўстларга йўлдош меҳрибон
Яшнагай то абад илму-фан, ижод
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон.
(А. Орипов)

Қанчалар сермазмун мисралар. Сўзлар маржондек терилган. Тенглар ичра тенг, ҳурлар ичра ҳур бўлган Ўзбекистонни дунёга танитган, жаҳон ареналарида, жаҳон саҳналарида янграган мадҳиямиз киши қалбини ғурур- ифтихорга тўлдиради.
Тарих саҳналарида 31 йил жуда қисқа фурсат. Мана шу 31 йил ичида дунёнинг барча жойларида, нуфузли давлатларда Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Олтин бу водийлар жон Ўзбекистон
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр.
Чиндан ҳам Ўзбекистон бутун дунёни ўзига маҳлиё айлйган юртга айланди. Унинг кундан- кунга чирой очиб, юксалиб бориши, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олаётгани, мустақил юртимизнинг нуфузи ортаётганидан далолатдир. Эришилаётган ютуқлар залворлидир.
Ўзбекистон ер юзининг жаннатидир. Кундан-кунга гуллаб яшнаётган ҳар бир гўша халқимизнинг ҳалол меҳнати ва жасорати билан амалга ошмоқда. Эркин ёш авлодлар юртимизга чинакам қанот бўлмоқда. Ўзбекнинг ўзбеклигини намойиш этишда ёшларнинг ўрни беқиёсдир.
Мадҳиямизнинг ҳар бир мисраси қалбимизга яқин бўлиб, айнан келажагимизни олдиндан кўриб билгандек битилган. Шеърга мос мусиқанинг ҳамоҳанглиги мадҳиямизни ниҳоятда таъсирли чиқишида муҳим ўрин тутади.
Уни тинглаб, беихтиёр кўзимизга қувонч ёшлари келади.
Мана ўзбекни бутун дунё тан олди.
Мустақиллигимиз абадий бўлиб, мадҳиямиз боқий янграсин.


Навбаҳор тумани “ Чорбоғгузар” М.Ф.Й. отинойиси:
С. Жумаева

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш