Бугун байроғимиз қабул қилинган кун!

17-11-2022, 13:29 admin Мақолалар 301

Бугун байроғимиз қабул қилинган кун!

Юртимиз бўйлаб кезиб юрган байрам шукуҳи бизни янада ҳаётга бўлган завқимизни оширади. Албаттада тинч ва осуда юртимизда байрамлар ярашади. Буни келажак авлодларимиз бўлмиш ёшларимизнинг англаб етиши учун биз катталар масъулмиз. Зеро бундай неъматлар қадрига етиш учун уни машаққатлар билан боболаримизнинг жонлари фидолиги билан амалга ошганини тушуниб етайлик. Юртимиз бўйлаб қилинаётган янгиланишлар, ўсишлар ҳаммамизни севинтириб шундай жаннатмакон юртда яшаётганимизга ифтихор ҳиссини туяди. Ўзбекистон Республикаси миллий рамзи ҳисобланган байроқ бугун дунё бўйлаб ҳилпираб турибди. Ота-боболаримизнинг неча йиллик орзулари ушалган бу дамлар тарих зарварақлари узра муҳрланмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланган ўз рамзлари-байроғи, герби ва мадҳияси эга. Бу сўзлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддасида ўрин олган. Миллий рамзимиз ҳисобланган давлат байроғимиз 1991 йил 18-ноябрда қабул қилинган. Байроғимизда акс этган ранглар, ой ва юлдузлар ўзгача маъно касб этган. Унда халқимизнинг оқ кўнгиллиги, мусаффо осмонимиз, юртимизнинг ям-яшил далалари, томиримизда жўшиб оқаётган қонимиз акс этган. Ярим ой-мустақиллигимиз рамзи, юлдузлар 12 ой, 12 вилоят қадимдаги қуёш йилномасидир. Байроқ бу миллий рамзларимиздан бири. У қабул қилинган кунни байрам қилиб, қалбларимизни яшнатайлик. Чунки, Аллоҳ таоло бизга жуда кўп, ҳисобсиз неъматларни ато этди. Кундан кунга чирой очиб бораётган юртимизга бундай байрамларнинг нишонланиши қувончли ҳол. Байроғимизни кўкларга кўтараётган минглаб юрдошларимизни сафи янада ошсин. Шундай улуғ саналарни фарзандларимизга ҳам бот-бот эслатиб турайликки, улар қанча машаққатлар ортидан эришилган шундай фаровон кунларни қадрига етсин. Ахир Аллоҳ таоло ҳам муборак каломида: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт, 55)-дея марҳамат қилади.
Дарҳақиқат миллий қадрятларимиз, миллий бойликларимиз, юртимизнинг чиройини қалбан ҳис қилиб униб ўсаётган ёш авлод келажакда юртимиз байроғини яна кўкларга кўтаришда давом этишига ишонаман. Жаннатмакон юртимиз бунданда гўзаллашиб, байроғимиз кўкларда ҳилпирраб туриб, қалбларимизни қувонтирсин. Юртимизга Аллоҳнинг барокатлари ёғилиб, тинчлигимиз абадий бўлсин!

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш