Маърифатли аёллар--келажак бунёдкорлари.
Аёл, бу-борлиқ кўзгусидир. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади. Чунки, унинг нияти пок, ўзи пок. Шу боис бўлса керак, аёлни авайлаб-асраган юртнинг келажаги порлоқ, деб нақл қилинади. Ушбу қиёсни Ватанимизга, унинг бир-биридан латофатли, оқила ўзбек аёлларига нисбат қилсак, хато бўлмайди. Аёл нафақат она балки яхши устоз, ҳам ишда, ҳам уй ташвишларида бирдек улгурадиган мўътабар зотдир. Бунинг ёрқин сифати--аёл-академик, аёл-сенатор, аёл-ҳоким, аёл-олима, аёл-техника жиловдори, аёл-севикли ёр, аёл-Она.
Сабри, иродаси пўлатдан ҳам мустаҳкам, буюк ишларга қодир бўлган ана шундай хотин-қизлар юртимизда барча соҳаларда кўплаб топилади. Уларнинг борлиги, ҳаёт билан ҳамқадам ва ҳамнафас эканлиги, чин маънода юртнинг фахри, шаънидир. Истиқлол туфайли меҳнатдан бахт топган аёллар юртимиз ғурури. Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний "Қизлар билим олишда ҳаммадан кўпроқ интилиши лозим. Зеро, бу билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар", деб бежиз айтмаган. Учинчи Ренессансга эришиш йўлида хотин-қизларни янада билимли, маърифатли қилиш энг асосий вазифалардан биридир. Маърифатли аёл жамиятнинг тараққиёт йўлини белгилаб беради. Чунки, айнан у болаларни тарбиялайди ва онги, дунёқараши, билим даражасини шакллантиради. Аёл кишининг илм билан шуғулланиши, зиёли бўлиши унинг оиласи, фарзандлари маданиятли бўлишига замин яратади.
Қуръони каримда" Нисо"(Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида шундай марҳамат қилади: "Эркаклар хотинлар устидан(оила бошлиғи сифатида) қоим турувчилардир.(Аёллар ичида) Солиҳалари-бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганига ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи) лардир."
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида ҳам аёллар ҳақида ўгитлари бор. Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида: "Албатта аёллар эркакларнинг ярми (шериги, туғишганлари) дир,"-деганлар.(Абу Довуд ривояти)
Албатта, барча даврларда, барча давлатларда аёлларга эътибор кўтаринки бўлмаган. Мустақил Ўзбекистонимиз аёллар нуфузини кўтарган юрт эканлигидан фахрланамиз. Аёлларни ҳар жабҳада кўтариш, юқори даражада эътибор бериш кўзга ташланади. Юртимиз аёлларнинг билимли бўлишига катта эътибор қаратмоқда. Шу боис давлатимиз айнан қизлар илмига эътибор назаридан 2021-йилда эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2мингдан зиёд қиз олийгоҳларга давлат гранти асосида қабул қилинди. Яна шунча талаба қизларнинг контракт пули тўлаб берилди. Ҳамма мамлакатларда ҳам бундай имкониятлар яратилган эмас. Шундай экан шукроналик туйғуси билан яшаш ва қизларимизни ўқитишни биринчи масалалардан деб белгиласак, юртимиз ривожига ҳисса қўшган бўламиз. Она, аёл- меҳрибонлик тимсоли. Унга яхшилик қилиш эса дунёда бахт, охиратда саодатга эришиш сабабларидандир.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.