Дугонамнинг ҳикояси.
Ёшлигимда жудаям эрка қиз эдим, дейди дугонам ҳикоясини бошлаб. Отам- онам,опам акам барча барча қариндошларим яхши кўришарди.
Нимани хохласам олардим.Бу кийим дейсизми, қўғирчоқ дейсизми ,ейдиган ичадиган хуллас, нима десам бисёр эди.
Аввал боғча, кейин мактаб, ундан кейин эса ҳаёт мактабига қадам қўйдим.
Ёлғиз ўғил, яъни ота -онасига яккаю ягона ўғилга турмушга чиқдим.
Мен қандай эрка бўлсам у ҳам худди шундай эрка айтгани -айтган дегани -деган эрка ўғил эди. Ҳаммасидан қизиғи мен уни севиб қолган эдим. Ўз уйимда эрка бўлсамда севгини кучиданми ёки севганимни йўқотиб қойишдан қўрқибми уни айтганларини сўзсиз бажарар эдим. Ота уйида кийимларимни ёқса кийиб ёқмаса тарқатиб юборадим.
Бу уйда эса борини кийиб йўғига қаноат қилардим. Менга бошқасини олиб беринг дейолмасдим. Хўжайиним бир нима демоқчи бўлсам гапирмасимдан олдин бақириб оғзимни ёпиб қўярди. Севаман ўламан, куяман деб, ота- онамни норозилигига қарамай турмуш қурганим учун уларга дарду ҳол қилолмасдим.
Кунлар шу зайлда ўтиб бир ўғил бир қизли бўлдик. Хўжайиним ароқ ичиб келар, болаларимни олдида ҳақорат қиларди.Бир куни уриб кўзимни кўкартирди. Онани юраги сезади деганларидек, шу куни онам меҳмон бўлиб келдилар, ва сўрадилар кўзинга нима қилди?-мен бўлсам эшикка уриб олдим, дедим.Чой қўйгани чиқиб кетсам боларимдан ҳақиқатни билиб олибдилар.
Онажоним оғир табиатли сабрли аёл эдилар.У киши менга ҳам хўжайинимга ҳам ҳеч нарса демадилар, фақат дастурхон бошида дуо қилиб шундай дедилар, Ё Аллоҳ мен қизимни сен берган энг азиз неъмат ҳисоблаб севиб эркалаб яхши едириб яхши кийдириб катта қилдим,Ўзингни хохишинг билан. Энди яна Ўзинга илтижо қиламан уларни бир-бирларига меҳрли , муҳаббатли қилки, улар биргалашиб сенга муҳаббат қўйсинлар.
Онажоним кетдилар.Биз болаларимизни ухлатиб ўзимиз ҳам ухлагани ётдик. Эрта тонгда уйғонсам хўжайиним мендан олдин уйғониб ошхонада бир нималар тайёрлаябди.Мени кўриб хурсанд бўлиб кетди сенсиз уддалаёлмаётгандим.
Кўзларимга ишонмасдим. Яқиндагина бир китобдан ўқиган эдим ота- онани дуоси ижобат бўлади дейилган эди.
Онажонимни дуолари ижобат бўлган эди.
Шу куни рўзғорга керакли нарсалар олиш учун бозорга бордик.Бозорда айланиб юрибман кўзим китоблар терилган дўконга тушиб бир нима мени шу тамонга юришга мажбурлади.Китоблар орасида "Мен ҳам намоз ўқийман" деган китоб диққатимни тортди.Шу китобни сотиб олдим.Шу кундан бошлаб эркалигларимни унитиб китобдан "Намоз" ўқиш қоидаларини ёдлай бошладим. Ҳар бозор борганимда керакли китоблардан оладиган, ва улардаги фойдали маслаҳатларга амал қиладиган бўлдим. Бир китобда " Ҳар хохлаган нарсани емоқлик исрофдандир." дейилган экан . Абу Довуд, Абу Йаъло, Ан Нуайм
ривояти.
Шу ҳадисни ўқиб хар нарсани емайдиган есам ҳам ўртача овқатланиб, кўп нарсаларни тежаб ишлатадиган бўлдим.
Булардан
1-си қўл бет ювсам тахорат олсам махсус идишда сув оламан, сувни оқизиб қўймайман.
2-си идиш товоқларни идишда сув
олиб юваман.
3-си мева ва сабзавотларни ювсам сувини тўкмай олиб қўяман уларни уйимиз ёнидаги дарахтларни тагига қуяман ва ҳоказо. Ҳар- ҳар замонда Аллоҳдан мана шу эрка эрга дуч қилгани ва эркалигимни шу сабаблидан кеткаргани учун Ўзига шукурлар ва хамду-санолар айтаман, ҳар намозимда ўмр йўлдошимни, онажонимни, болаларимни ва китобларни ёзганларни сидқу дилдан дуо қиламан.
Илоҳим бизларга таъсирли оят ва ҳадисларни ёзиб етказиб ҳидоятга бошлаганлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин.!! дея ҳикоясини тугатди дугонам.
Учқудуқ туман " А.Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова