Пайғамбар ҳижрати--буюк ислом ҳижратидир.

16-10-2022, 01:58 admin Мақолалар 312

Пайғамбар ҳижрати--буюк ислом ҳижратидир.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам савдогарлар ва бутпарастларнинг зиёратгоҳи бўлган Маккани кофирлардан тозалаш, ҳидоят йўлини кўрсатиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилди. Кофирлар унга қарши тиш қайрашни кучайтиришди. Макка Ҳижознинг ўртасида, Сурияга борадиган савдо йўли устида жойлашган эди. Аллоҳдан ваҳий келгач, Муҳаммад (с. а. в) ваҳийни, яъни янги диндаги кўрсатмаларни одамларга тарғиб қилдилар. Маккаликлар Муҳаммаднинг бутпараст худолардан юз ўгириб, ягона Худога ишонишга чақирувини эшитиб, қаттиқ ғазабландилар. Ҳар томонлама таъқибга олдилар. Пайғамбарнинг ҳаёти хавф остида эди. Чунки, қурайшлар уни бир қавм эмас, барча қавмлар биргалашиб ўлдириши керак, деган қарорга келишганди. Шу мақсадда ҳар бир қавмдан биттадан одам олиб таъқиб қилишади. Улар Пайғамбарнинг уйига эрталабки намоз--бомдод пайти бостириб кириб, ўлдирмоқчи бўлишади. Бу орада Маккадаги барча мусулмонлар ўзларининг мол-мулкини сотиб, яширинча Ясрибга (Мадина) жўнаган ва у ерда ҳар дақиқа Пайғамбарни кутардилар. Аллоҳдан буйруқ бўлса, Муҳаммад (с. а. в) ҳам Маккани тарк этиб, қочоқларга қўшилиши лозим эди. Шундай буйруқни худди қурайшлар Уни ўлдирмоқчи бўлган тунда олади. Абу Бакр тайёрлаган икки туяга миниб, тунда Маккани тарк этишади.
Қурайшларнинг шунчалик қаҳр-ғазабига сабаб бўлган Пайғамбар таълимотининг негизи--яккаю ягона Худога сиғинишга тарғиб этар, бутларни инкор этарди. У хотин-қизларни қадрлаш, уларни иззат-эҳтиром этишга ундар эди. Ёлғон гапирмаслик, товламачилик қилмаслик, бева-бечоралар етим-есирлар ҳаққига кўз тикмасликка чақирарди. Араблар жасур халқ бўлса-да, лекин улар орасида бебошлик, беҳудага қон тўкишлар авж олган эди. Улар қимор ўйнашар, шароб ичишар, шаҳвоний рақсларга тушишар, судхўрлик қилишар, Каъба атрофида яланғоч юришар, ўз ўгай оналарига уйланишар эди. Хуллас, фаҳш ботқоғига тобора ботиб боришарди. Лекин, Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбари бўлгач, уларни тўғриликка чорлай бошлади. Бу албатта, уларга ёқмади ва Муҳаммадни душман санашди, уни тинмай йўқ қилиш учун таъқиб қилишди.
Аллоҳ катта илтифот кўрсатиб, ўз пайғамбарини бало-қазолардан асради. Мадиналиклар Расулуллоҳ (с. а. в) келаётганларидан хабар топиб ҳар куни кутардилар. Ансорлар Расулуллоҳ кўринишлари билан югуришиб йўлларига пешвоз чиқдилар. Сарвари олам бани Амр ибн Авф жамоасининг маҳалласига келиб тушдилар. Машҳур мунажжим Муҳаммад Пошонинг аниқлашича, бу ҳодиса рабиул аввал ойининг 8-куни, милодий 622-йил, 20-сентябрга тўғри келади. Бизнинг ҳисоб (милодий) йилимизнинг бошланишига асос бўлди.
Бу йиллар орасида Расулуллоҳ (с. а. в) жуда кўп жабр-ситам тортдилар. Муҳаммад алайҳиссалом бу ҳижратлари билан илгари ўтган пайғамбарларнинг суннатини бажо келтирдилар. Аввалги пайғамбарларнинг деярли ҳаммаси туғилиб ўсган юртидан бош олиб кетган.
Ҳозирги қўшни давлатлардаги таҳликали сиёсий жараёнда бошқа давлат фуқароларининг ҳижрат ёки жиҳод дея уринишлари хатарли. Ҳар бир давлат фуқароси ўз ватани озодлиги йўлида сафарбар бўлиши керак. Ватандан айро ҳаракатлар гуноҳдир. Ёшлар ҳам бу каби ишлардан огоҳ бўлиши зарур.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш