Амал ойи.
Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатидан барча мўъмин- мусулмонларни тўлиқ бахраманд этсин.Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.
Мухаррам ойининг Ашуро кунида Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни лойдан яратди.У кунда жаннатдаги харом қилинган мевани еб қўйган Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинган.У кунда Нух алайҳиссаломнинг кемаси Жудий тоғи олдинга келиб тўхтагани, сув балосидан қутилгани учун Нух алайҳиссалом шу куни рўза тутган.
У кунда Иброхим алайҳиссаломни оловга отишган ва бу гулхан Жаннат боғига айланган.У кунда Мусо алайҳиссалом денгиздан ўтган, Фиръавн эса ўзи аскарлари билан халок бўлган.У кунда Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига рўза тутишни буюрганлар.У кунда Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг набиралари- Имом Хасан ва имом Хусан ибн Али шаҳид бўлганлар. Уламоларимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадиси шарифларига эътиборан мана шу ойда Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда хам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ашуро кунларини ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ харакат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан еутардилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Ашуро кунининг рўзаси- Аллоҳдан умид қиламанки -- бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади" деганлар.(Имом Муслим ривояти).
Яна бу ойда яхши амаллардан бири қуръон тиловат қилишдир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Сизларга қиёмат кунида умматимнинг энг афзали кимлигини билдирайми?”. «Ҳа, ё Расулуллоҳ!” дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар Қуръон ўқувчилардир. Қиёмат кунида Аллоҳ: “Эй Жаброил! Ким Қуръон ўқиган бўлса, турсин, деб нидо қил”, дейди. Жаброил алайҳиссалом уч марта нидо қилади. Шунда улар саф-саф бўлиб, Аллоҳ ҳузурида турадилар. Аллоҳ уларга: “Ўқинглар ва овозларингни кўтаринглар”, дейди. Улардан ҳар бири Аллоҳ Қуръонидан илҳомлантирганича ўқийди. Ким ўқиса, овози, оҳанги, хушуъси, тадаббурига кўра даражаси кўтарилади. Сўнгра Аллоҳ: “Эй аҳлим! Дунёда ким сизларга яхшилик қилганини биласизларми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. Шунда Аллоҳ айтади: “Маҳшарга боринглар! Ким уларни таниса, ўзи билан бирга жаннатга олиб кирсин!”» дедилар.
Хар бир амалларимиздан Аллоҳим рози бўлсин.Яхши амалларда бардавом қилсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Юртбошимиз, рахбарларимиз омон бўлсин.
Аллоҳим хузурига қайтишимизни гўзал қилсин.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова