МЎМИННИНГ ДЎСТЛИГИ
“Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар (бир-бирларини) яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан тўхтадилар. Намозни тўлиқ адо этадилар ва закотни берадилар. Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда марҳаматини кўрсатади. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси 71-оят).
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло бизларга мўмин қандай сифатга эга бўлишини ва қандай қилиб Парвардигорнинг ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда тезда раҳматига сазовор бўлишни айтиб ўтмоқда. Унинг учун аввало мўминлар бир-бирига дўст бўлиши даркор.
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди бошига бир машаққат тушганда уни ташлаб ҳам кетмайди. Кимики биродарининг ҳожатини раво қилиш учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унинг ҳожатини раво қилиш учун ҳаракат қилади. Бир мусулмон мусулмон биродарининг бошига тушган қийинчилигини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло уни қиёматдаги қийинчиликларидан қутултиради. Кимки бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таборак ва таоло ҳам қиёматда унинг айбини ёпади”.
Бир одамнинг қадрдон уч дўсти бор экан. Тақдир тақозоси билан у одамнинг уч дўсти ҳам учта бошқа-бошқа шаҳарда яшар эди. У дўстларининг садоқатини синамоқни хаёл қилди. Аввал бирига хизматкорини жўнатди. Хизматкор хожасининг иши юришмай, қарзга ботганини айтди. Дўст уни юпатиб, у айтган қарзни тўлашга етгулик миқдордаги пулни бериб, изига қайтарди. Синовчи дўст биродарининг бу карамидан қувониб, хизматкорини иккинчи шаҳарга жўнатди. Иккинчи шаҳардаги киши ҳам дўстининг қарзга ботганини эшитиб ғоят қайғурди. Эртасига хизматкорнинг қўлига қарзни қоплайдиган ва яна ўн йил давомида тирикчиликка асқотадиган маблағ бериб жўнатди. Синовчи дўст бундан ҳам қувонди, шундай дўстлар берганига Аллоҳга шукрлар қилди. Учинчи шаҳарга жўнатишдан олдин хизматкорга қаттиқ тайинлади: “Бу дўстим бадавлат эмас, ўзи олим одам. Унда илмдан бошқа нарса йўқ. Шу сабабли “Хўжайинимнинг аҳволи хароб, катта қарзга ботган”, деб ваҳима қилма. “Ишлари ёмон эмас, фақат беш тангагина қарзлари бор, Худо хоҳласа яқин кунларда қарздан қутилиб, ишлари авж олиб кетади”, - дегин.
Хизматкор олим дўст ҳузурига бориб хожасининг буюрганини билдирди. Олим дўст бу хабарни эшитиб, бошини эгди. Сўнг ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Хизматкор ўтирган уйига назар солди: йиртиқ палосу эски кўрпачадан бошқа ҳеч вақо йўқ экан. “Ҳеч бўлмаса беш тангаси бордир”, деб ўтирганида уйга нотаниш одам кирди-да: “Хожаси беш танга қарз бўлиб қолган хизматкор сенмисан?” – деб сўради.
-Ҳа, - деб жавоб берди хизматкор.
Мана сенга беш танга, буни шу уй эгаси бериб юборди.
-Ўзлари қанилар?
-Ўзи меникида. У қул бозорида ўзини менга беш тангага сотди.
Бу гапдан хизматкор ҳам ажабланди ҳам даҳшатга тушди. Қулдорга эргашиб унинг уйига борди ва олим дўст қаршисида тиз чўкиб:
-Ундай қилманг, пулни қайтариб берайлик, - деб ялинди.
Мен бу одам билан шартлашиб, беш танга эвазига беш йил ишлаб беришга ваъда берганман. Ваъдамга хилоф қила олмайман. Дўстимни муҳтожликдан қутқариш учун беш йил ишлаб бериш мен учун ҳеч гап эмас, - деган экан олим дўст.
“Мўмин мўминнинг ойнасидир, мўмин мўминнинг биродаридир. Вақтики унга йўлиққанда унинг камчилигини ёпсин ва орқасидан ҳимоя қилсин”
“Кимики бир мўмин кишини, (яъни бир намозхон биродарини) мунофиқнинг ғийбатидан ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида ҳимоячининг олдига бир фариштани юборади ва у фаришта у кишини дўзах ўтидан ҳимоя қилади. Кимики бир мусулмонни обрўйини тушуриш учун айбласа, Аллоҳ таоло айблаган кишини жаҳаннам кўприги устида то ўша гапининг жазосини олмагунча тутиб туради”.
Аллоҳ таоло оятнинг давомида Ўзинниг раҳматига сазовор мўминларнинг яна бир сифати зикр қилиб дейди: “Улар (бир-бирларини) яхшиликка буюрадилар ва ёмонликдан тўхтадилар.”
“Албатта, дин насиҳатдир. Албатта, дин насиҳатдир. Албатта, дин насиҳатдир”, дедилар. “Ким учун Ё Расулаллоҳ?”, деб сўрашди. “Аллоҳ учун, У зотнинг китоби учун, Пайғамбари учун, мусулмонлар раҳбарлари учун, мусулмонларнинг жамоаси учун”, деб жавоб бердилар.
Насиҳат луғатда: холисан, ҳеч қандай тамаъсиз, содиқлик билан яхши йўл-йўриқларни айтишликдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта, дин насиҳатдир” деб 3 марта айтишликлари диннинг асосий мадори бу насиҳат эканлиги маълум бўлмоқда.
“Аллоҳ учун” – Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, амрига бўйинсунтб, наҳийсидан қайтишликдир.
“У зотнинг китоби учун” – Қуръони каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларга ҳам Қуръонни насиҳат қилиш.
“Пайғамбари учун” – У зотга эргашиш, шариатига ва суннатига бўйинсуниш ва бошқаларга ҳам шариат ва суннатга даъват қилиш.
“мусулмонлар раҳбарлари учун” – уларга итоат қилиш.
“мусулмонларнинг жамоаси учун” – барча мусулмонларга икки дунё саодати бўлмиш Ислом йўлини кўрсатиб, насиҳат қилиш.
Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ дейдиларки: Насиҳат қилувчига 5 та нарса керак. 1. Илм. 2. Нияти Аллоҳнинг розилиги ва дийнни кучайтириш қасди. 3. Насиҳат қилувчининг юмшоқлик билан дўстона гапиришлиги. 4. Сабрли бўлмоқлиги. 5. Илмига амал қилгувчи бўлмоқлиги.

Нурота туман “Осиёбаланд” масжиди
имом хатиби Саидов Рустам.
имом хатиби Саидов Рустам.