Устозни эслаб

30-09-2022, 23:08 admin Мақолалар 326

Устозни эслаб
Тақдирин қўл билан яратур одам
Ғойибдан келажак бахт бир афсона
Ушбу сатрлар устозим Латофат Отақуловадан хотира бўлиб қолган. Чунки шу икки сатр шеърни ёшлик пайтларимда ўқисам ҳам маъносини унча тушуниб етмасдим. Ёшим улғайиб, ҳаётнинг паст баландини билгач маъносини чуқур тушуниб етдим.
Устозим Латофат опа исми жисмига мос . Сўз билан таърифлашга сўз ожизлик қиладиган ҳақиқий ўқитувчи эди. Устоздаги маҳорат кишини лол қолдирарди. Чунки у кишини гапирган сўзларию, ҳатти-ҳаракатлари дарс жараёнида ўқувчини ўзига сеҳрлаб оларди. Устозга устозлари томонидан берилган таърифни эшитиб, биз ҳам шундай ўқитувчи бўла оламизми деган ҳавас билан қарардик. “ Отақулова сочидан тирноғигача ўқитувчи қилиб яратилган” деб таърифлашарди.
Устоздан тушунмаган нарсамизни сўрасак, сидқидилдан ёрдам берардилар. Устозимиз ёрдами билан бирор бир танловда ғолиб бўлмасдан қайтмасдик.
Устознинг билимдонлиги, камтарлиги, тадбиркорлигига ҳавс қилардик. Афсуски, бевақт ўлим орамиздан олиб кетди. Устозимиздек устоз бўлолдикми, йўқми уни шогирдларимиз биладилар.
Ўз билим ва тажрибасини шогирдларидан аямаган устозимиз Латофат Отақулованинг охиратлари обод, рухлари шод бўлсин. Амийн.
Устоз ва мураббийлар куни барчага муборак бўлсин!
Чорбоғгузар маҳалла отинойиси Сидиқа Жумаева.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш