Мавлиди шариф.
Роббимизга ўзининг улуғлиги ҳамда куч қудратига лойиқ ҳамду санолар бўлсин. Кириб келган янги ой Робиъул-аввал ойи муборак бўлсин. Ушбу муборак ойда халқимиз орасида мавлиди шариф тадбирларини ўтказиш урф бўлганки, у билан қалблар шавқга тўлиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломнинг дунёга келишларидан бошлаб, бу дунёдан риҳлат қилганларига қадар босиб ўтган ибратли ҳаётларини ўрганиб, у зотга нисбаттан муҳаббатимиз зиёда бўлиб, қалбларимиз сурурга тўлади.
Баъзи мутаассиб тоифалар “мавлид” ни “бидъат” дейишади, бизнинг аҳли сунна уламоларимиз эса “Бидъати ҳасана” (Росулуллоҳ даврларида бўлмаган, кейинчалик урфга кирган яхши амаллардан) дейдилар.
Росуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида инсонлар у киши билан кўришган, суҳбатлашган, динлари ҳаққидаги саволларга жавоб олишган, у зотни яқиндан танишган. У зотнинг рихлатларидан кейин эса орадан бир неча асрлар ўтиб илм сусайиб, кўпчилик инсонлар ўз дунё юмушлари билан банд бўлиб, Росулуллоҳ ҳақларидаги маълумотлар камайиб қолган, яъни кўпчилик инсонлар Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳақларидаги асосий маълумотларни ҳам билишмаган. Бу ҳолатни муолажа қилиш учун сийрат уламолари пайғамбаримизнинг ибратли ҳаётлари ҳаққидаги асосий маълумотларни байт шаклида жамлаб қасидалар ёзганлар. Булар жумласидан “Мавлиди Барзанжий”, “Мавлиди Хилватий” ва ҳоказолар.
Муҳаммад ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ тарихий асарида ёзишича Ирбил подшоҳи Малик Музаффар илк бор Робиъул-аввал ойида мавлиди шарифни ташкил қилган ва жуда катта жамоани йиғган экан. Малик Музаффар шижоатли, баҳодир,ақлли, мард ва олим инсон бўлган. Малик Музаффар машҳур Миср мамлукларидан бўлган Салоҳиддин Айюбийнинг куёви (синглисининг эри) бўлган. Аллоҳ таоло уни раҳмат қилсин ва охиратини обод айласин.
Баъзи салафий тушунчадаги мутаассиблар мавлид тадбирини ўтказмасдан ҳам Пайғамбаримизнинг ҳаётларини ўрганса бўладику, бу маърака шаклида ўтказиладиган мавлид бидъат дейишади.
Имом ал-Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватдан кейин ўзлари номидан ақиқа қилдилар” дейилади.
Демак биз ҳам у зотнинг туғилганликларини шукронасини қилиб, дўстларимзни жамлаб, таом едириб, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламни мадҳ этиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида шодлик изҳор қилишимиз мустаҳаб дейди уламоларимиз.
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло қуръони каримда:
“Эё, иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсангиз”. Дейди (Бақара сураси , 172-оят).
Тақво пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари билан хулқланишдир. Бундай хулқланиш учун эса у зотнинг сийратларидан хабардор бўлиш лозим. Бунинг тез ва осон йўли муъмин мусулмонлар жамланадиган тадбирларда пайғамбаримизнинг ҳаётларидан ўрганиб боришдир. Мавлиди шарифлар ҳам айни шу манони ўз ичига олади. Демак биз эркин фуқаролик жамиятини шакллантирмоқчи бўлсак, динимиздаги умум-инсоний қадриятларни халқимизга,ёшларимизга ўргатишимиз лозим. Бу умум башарий қадриятлар лиммо-лим тўла бўлган жаноб Пайғамбаримиз Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнмнинг ҳаётлари эса ибрат олишимиз учун энг ҳақли ва лойиқ ҳаёт йўлидир.
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло жонажон юртимизни ўз паноҳида асрасин. Муҳтарам юртбошимизни халқимиз манфаати юртимиз ободлиги йўлида олиб бораётган ишларига барокот берсин. Пайғамбар алайҳис саломнинг ҳаётларидан андоза олиб, ҳаётимизни гўзал амаллар билан безаб, жамиятимиз ёшларига ибрату намуна бўлиб яшашимишни Аллоҳ барчамизга насиб айласин.
Навоий вилояти “Зарафшон” жомеъ масжиди имом хатиби: Қ.Ибрагимов.