Устоз-отангдек улуғ!

27-09-2022, 23:10 admin Мақолалар 522

Устоз-отангдек улуғ!

Ҳаммадан ўзиб бораётган шогирд барчани диққат-эътиборида эди. Талабчан шогирд эса олаётган илмидан ҳеч қониқмас ва доим изланишда эди. Устоз эса шу шогирди учун ич-ичидан хурсанд бўлсада, сездирмасликка ҳаракат қиларди. Нима бўлди-ю, шогирди сустлашиб қолди. Вазифаларни эринчоқлик билан бажараётгани шундай билиниб турарди. Устоз бир йўл топиб, буни сабабини топди. Ҳаддан ортиқ мақтовлар, тенгдошларини ҳавас билан боқиши уни тўғри йўлдан адаштираётган эди. Бош миянинг илмга бўлган рағбати сусайиб, мақтовлар оламига ғарқ бўлган эди. Устоз бир куни дарсдан сўнг уни олиб қолди. Шогирд ҳаяжонланиб, тили тутилиб, нима қиларини билмасди. Чунки, шогирднинг рўпарасида ўзининг устози билан бирга нотаниш устоз ҳам турарди. Нотаниш устоз унга бир неча савол берди. Боши гангиб қолган шогирд ўз устозига зорланиб термулди ва хатосини тушуниб етди. Юзи қизарган ҳолда хонадан чиқиб, уйи томон йўл олди. Йўлда бора туриб, хаёлга чўмди. Аллоҳ менга шундай яхши устозларни тақдир қилди. Оилам менга ўқишим учун имкон яратиб берди. Шундай осойишта, тинч маконда уст-бошим бут бўлган ҳолда ўқишга қатнаяпман. Наҳотки, озгина мақтов билан ўзимни унутдим. Бугунги кун мен учун бир умрлик дарс бўлди.
Дарҳақиқат, илм оламига ғарқ бўлар экансиз, кундан-кунга ҳеч нарсани билмаслигингизни тан ола бошлайсиз. Аллоҳ таоло ўз оятларидан бирида шундай марҳамат қилади: "Ҳар бир илм эгаси устидан ўта билувчи бор" (Юсуф, 76). Илм эгалари ўз илмлари билан мағрурланиб, ўз устида ишлашни тарк этмасунлар, чунки, уларни ҳам бошқа биров танқид қилиб қолишига тайёр турсинлар ва барча нарсанинг ҳақиқатини билиш учун доимо илм пайида бўлишлари кераклиги уқтирилмоқда.
Яна бир оятда: "... ва:" Роббим, илмимни зиёда қилгин ", дегин" (Тоҳа, 114)-дея илмни зиёда бўлиши учун Аллоҳга дуо қилишимиз кераклиги уқтирилмоқда. Илмнинг чегараси йўқ. Ва биз доим илм олишга интиламиз. Бу учун биз доим устозга муҳтожмиз. Устозларимиз бизнинг йўлимизни ёритиб турувчи ёғдудирлар. Уларнинг этакларидан маҳкам тутиб, ишончларини оқлашга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, Аллоҳ уларни шундай шарафли номга сазовор қилди. Биз шошқалоқ шогирдлар учун уларни сабрли ва ақлли қилиб, адашганимизда тўғри йўл кўрсатувчи, қоқилганимизда меҳр ила турғазиб қўювчи суянчиқ қилди.
Устознинг биргина таъбири туфайли шогирд яна илм йўлини тутди ва изланишда давом этди.
Буюк Роббим шундай меҳри дарё устозларимизни паноҳида асрасин ! Чунки, инсон баъзан ота-онасидан олмаган тарбияни устозидан олади. Шунинг учун ҳам уларнинг қадри баланд, шунинг учун ҳам уларни-"Устоз-отангдек улуғ "-дея шарафлаймиз.

Ҳафқориён маҳалла.
Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш