Малака оширишдаги таасуротлар.

23-02-2021, 17:09 admin Мақолалар 511

Малака оширишдаги таасуротлар.

Бизни Пайғамбарларларнинг энг афзали Мухаммад соллаллоҳу алайхи васаллам билан хидоятлантирганинг учун Сенга хамд айтаман. Пайғамбаримга, ахли байт, асҳобларига чексиз саловотлар йўллайман.
Аллох Таоло ҳазрати Инсон қалбига Ватанни севиш, уни асраш, унга хизмат қилиш туйғусини солди.
Буюк Ўзбекистон диёрида, Юртбошим бошчилигида юксак тараққиёт сари халқим одимлаб бормоқда.
Бугунги кундаги зиммамиздаги масъулият жуда залворли. Халқ орасида юрар эканмиз , гохо кўз қувнатувчи, гохо дилни хира қилувчи воқеаларга гувох бўламиз. Халқ орасида турли бидъат хурофотларга дуч келамиз.Отинойиларимиз вазифалари доираси жуда кенг.Улар жамиятда маънавий диний ҳаётда кечаётган ўзгаришларни фаол иштирокчилари
ҳисобланадилар. Инсонга берилган неъматлар, имкониятларнинг энг бебахоси ва қадри баланди -- бу вақтдир. Отинойиларимизни фаолиятини ошириш мақсадида Навоий шахар 2 - академик лицей биносида Вазирлар махкамаси ҳузурида ташкил этилган Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси малака ошириш маркази ,ЎМИ томонидан ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этдик.Шукроналик ҳисси қалбимизни ўраб олдик.
Муқаддас динимизда устоз ва мураббийларга эхтиром беқиёс. Муаллимлик, мураббийлик -- буюк шараф. Пайғамбаримиз бутун оламга устоз қилиб юборилганлар.Хадиси шарифда айтилганидек: "Аллоҳ мени қийновчи ва қийинлаштирувчи эмас балки муаллим қилиб юборди", дейилган ( Имом Муслим ривояти).
Навоий вилоят ҳокимлиги котибият мудири Султонов Аброрбек домламизнинг дарсида Президентимизнинг мурожаатномасини ўқиб ўргандик.
Экстеримистик оқимлар келтириб чиқараётган оқибатларни ўргандик, тахлил қилдик. Бугунги кунда турли экстеримистик гурухлар муқаддас динимиз номидан амалга ошираётган хунрезликларни оқибатларини таҳлил қилдик, ўргандик.
Айрим кишиларни Ислом динига нисбатан адовати бўлиб, Исломга терроризм ва жохиллик тамғасини қўймоқда. Муқаддас динимиз шаънига бўхтонлар тўқимоқда. Динимиз бизни ўзга дин вакиллари билан адолатли муносабатда бўлишга буюриб, умумбашарий манфаатлар йўлида улар билан ҳамкорлик қилишдан қайтармайди. Мусулмон одам ғайридин қўшниси билан хам яхши муомала қилади, унга зарар етказмайди. Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам одамларга рахмат бўлиб келган кунлариданоқ бу ишларни бошлаб бердилар, ул зотнинг вафотларидан кейин хам ул зотнинг асхоблари бу ишни давом эттириб келишяпти
"Мир араб " ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Қудратов Эркин домламиз билан" Диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил этишда отинойиларнинг ўрни" мавзусида дилдан сухбатлашдик."Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Хушвақтов Юсуфжон домламиз билан эса" Аёлларга хос фиқхий масалалар" бўйича илм чашмаларидан бахраманд бўлдик, аёлларга хос фиқхий масалаларни ўргандик. Ибодати исломийя, Кифоя китобларида берилган масалаларни имкон қадар ўргандик.
Навоий давлат педагогика институти проректори Қурбонов Хуршидбек домламизнинг дарсида эса " Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун мохияти" ни тушуниб , ўқиб ўтдик. Маънавий салохиятни ошириш хақида қизиқарли марузаларини тингладик. Навоий давлат кончилик институти профессори,тарғибот гурухи рахбари Бозорова Саодат опа билан " Хотин - қизлар ўртасида кийиниш маданияти ва одобига риоя этилишини тарғиб этиш" бўйича дарс жараёни бўлди. Бундай малака ошириш дарслари биз отинойилар учун хеч даврда бўлмаган. Мухтарам юртбошимизнинг бизга кўрсатган эътиборлари сабабли бўлди.
Оллохим юртбошимизнинг тану жонларини соғ омон қилсин.
Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова Одинахон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш