Ирландия полициясида мусулмонлар учун ҳижобда юришга рухсат берилди

10-04-2019, 10:03 admin Янгиликлар 1 021

Ирландия полициясида мусулмонлар учун ҳижобда юришга рухсат берилдиЖанубий Ирландия полицияси маъмурияти соҳада ишлаётган мусулмон аёлларнинг ҳижобда юришлари мумкинлигини маълум қилди.

IQNAнинг “Iris Ligal” ахборот сайтига таяниб хабар беришича, Ирландия полицияси Шотландия ва Шимолий Ирландия полицияси каби давлат ташкилотида ишлайдиган муслима мулозимларига иш вақтида исломий кийимлари (ҳижоб)да юришларига рухсат берганлигини маълум қилган. Полиция расмийларидан Дрю Ҳарриснинг изоҳ беришича, бу ҳаракат озчиллик жамоа вакилларини полиция таркибига ишга олинишига ҳам катта ёрдам беради. У ўзининг расмий баёнотида шундай ёзади: “Бу Шотландия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Австралия ва Канада полицияларининг ҳаракатларига мувофиқ келади. Ирландия полицияси исломий маданиятга мувофиқ махсус кийим-кечаклар ишлаб чиқишга қарор қилди. Ҳозирда озчиллик жамоаларнинг вакилларини полицияда ишлашга даъват этилмоқда”.

Islom.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш