Устозларимга

13-09-2022, 15:14 admin Мақолалар 278

Устозларимга...

Ҳақиқий мўмин биродарини ярим йўлда ташлаб кетмайди. Бошида ҳамма билан яхши келишиб, юксакларга томон қадам одимлай бошлайсиз. Аммо, барчаси сиз ўйлагандек бўлиб чиқмайди. Яхши кунизда ён-атрофингизни ўраган ёру дўстлар синовли кунларда, ғамга ботганингизда ўзлигини намоён қилади. Ҳаётимиз доим бахтли кунлардан иборат эмас. Унинг азобли ва аламли кунлари ҳам борки, Аллоҳни зикр қилувчи бандалар учун, у нақадар тотли. Гуноҳларга каффорат. Бу Аллоҳнинг энг улуғ неъмати. Бу азиятларни севганингиз сари қалбингиз ором топади. Юзингиз нурланиб, Аллоҳ томон шошасиз. Сизни енгилди, орамиздан сиқиб чиқаришга мувафақ бўлдик деганлар адашади. Бу дунёда ғолиб бўлиб, охират озуқасидан бенасиб бўлаётганингизни билганингизда эди. Дунёнинг чиройли алдовларига учмаган бўлардингиз. Аллоҳнинг розилигини арзимаган матоҳга алмаштирмаган бўлардингиз. Синовлар, имтиҳонлар инсонни тоблаб, енгилганни ҳалокатга, енгишга куч топа олганни саодатга томон йўллайди. Ҳар бир тойилиб йиқилганда бор кучим билан туришга ҳаракат қиламан. Мени чоҳга итарганганларга раҳмим келади. Менга қўл чўзиб, ёрдам берганларга Аллоҳнинг раҳматлари ёғилсин дейман. Устоз ! Бу нақадар улуғ зотдирки, на ғамли кунимда, на қувончли кунимда мени тарк этмайди. Доим тўғри йўлга йўллаб, ҳаётнинг асл ҳолини кўрсатди. У йўлларимни ёрутгувчи маёқ, қалбимни нурафшон қилгувчи нур каби менга азиздир. Ҳеч кимдан ололмаган гўзал сабоқларни сиздан олдим. Сиздаги илм ва салоҳиятни қалбимга жойладим. Ҳеч ким мени тушунмаганда сиздан яхши ҳамроҳ, сиздан яхши юпатувчи тополмадим. Мени сиздек устозларга ҳамроҳ қилган Роббимга минг шукрлар бўлсин ! Ҳар бир қилаётган гўзал амалларингизни Аллоҳ муносиб мукофотлаб, устингиздан раҳматларини ёғдирсин!!! Иншааллоҳ!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: "Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмон ва ер аҳллари, ҳатто уяларидаги чумолию, денгиздаги балиқлар ҳам саловат айтади" (Бухорий ривояти).
Биз каби шогирдларга яхшиликни ўргатувчи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек муборак зотнинг йўлларига бирга қадам босиб, ўзига эргаштириб борувчи машала бўлишдек бахтга сизларни муяссар этган Аллоҳимга беҳисоб ҳамдлар бўлсин !

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш