Мустақиллик барқарор бўлсин!

29-08-2022, 17:10 admin Мақолалар 310

Мустақиллик барқарор бўлсин!

Бугун қувончингга шерикман , Ватан ! Ўттиз бир баҳоринг муборак бўлсин !! Бағрингда ёшларинг бир жону бир тан. Юртбошим доимо соғ- омон бўлсин.

Қучоғингда ўсди болажонларим. Қарисин қадрлаган улуғ Ватансан.
Сендан илҳом олар қиз- ўғлонларим,
Бир гўзал, баҳаво, ажиб чамансан.

Ким шогирд, ким устоз шифокорларим
Олиму муаллим жонажонларим
Машҳур кимёгару инженерларинг.
Ҳунарманд уста-ю тадбиркорларинг

Самоларни қучган пўлат қушларда
Учувчи ботирлар, жон- жигарларим.
Ватан деб сўзлайди ҳатто тушларда
Қўрқмас , шижоатли , элпарварларим!!

Бу тинчлик бошида турар юртбошим,
Мехнати ҳалолнинг ҳалолдир оши
Мард, танти халқимга муборак бўлсин,
Жонажон Ватаннинг ўттиз бир ёши !!!


Навбаҳор тумани Навкар маҳалласи отинойиси Самиева Сабоҳат.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш