ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК.

24-08-2022, 18:36 admin Мақолалар 420

ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК.

Эй менга эртаклар сўйлаган замин
Эргашиб изингдан қолмасман сенинг
Ўзгалар наздида Боғи эрамнинг
Жийданинг япроғига олмасман сенинг
Ватан қайда бўлмай сен ҳамроҳимсан
Боболарим ётар саждагоҳимсан


Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг биз ўзлигимизни, қадриятларимизни, теран англай бошладик. Ўзбек номининг шону-шавкати, ғурури дунёга танилди.

Халқим, танилганинг ўзи бир олам
Юртбошинг бошингда ёниб турган шам
Таърифингни битиб чарчамас қалам,
Мағрур ўғлонларинг доим бор бўлсин.

Дарҳақиқат ўтган 31 йил мобайнида катта мувоффақиятларга эришди. Шу давр ичида қўлга киритилган ютуқларни сарҳисоб қилиш қийин.
Истиқлол давринг йил-майил тахлили яна бир мухим хулосани айтишга асос беради. Ўзбекистоннинг сиёсин, иқтисодий, маънавий қиёфаси батамом ўзгарди. Одамлар тафаккурида кескин сифат ўзгариши содир бўлди. Бугунги халқ 29 йил бурунги халқ эмас. Бу ўзгаришлар ўн-ўн беш йилдан кейин яна қандай ширин мевалар беришини кўз олдимизга келтириб кўрайлик. Шунда кўнгилга бахтиёр умидбахшлик, шукр ва фахр хисси инади.
Мустақиллик аввало, миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини белгилайди. Бу дегани эса биз миллат, халқ сифатида тақдиримиз билан боғлик барча масалаларни ўзимиз хал этишимиз лозимлигини англатади.
Ҳаммамизга маълумки, муҳтарам юртбошимиз Ш. Мирзиёев чуқур мулоҳазалар юритиб, халқимиз озодлиги, ҳур ва фаровон яшаши учун одил қарорлар чиқармоқдалар.
Халқимиз узоқ ва бой тарихга эга. Бизнинг юртимиздан буюк алломалар , машҳур мутафаккир олимлар етишиб чиққан. Биз уларни доим хотирлаб яшаймиз!
Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда: “Биз ҳамиша улуғ аждодларимиз билан ифтихор қиламиз. Уларнинг хотираси ҳозир ҳам она заминимизни шарафга буркаб турибди.”
Ҳозирги кунда 2022-2026 йилга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси амалга оширилди. Шу билан юртимизнинг ёшларини қўллаб- қуввтлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш. Келгусида улардан халқимиз манфаатлари йўлида хизмат қилишини таъминлашдир.
Шу билан бир қаторда юртимиздаги ишсиз хотин – қизларни қўллаб қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш, кичик бизнесни янада ривожлантириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Ёлғиз аёлларга субседияли уйлар берилмоқда.
Шундай экан бу замин қаерда бор. Биз нуронийлар келажак авлодга Ватанга мухаббат, садоқат ришталарини ошириш, фаровон мамлакатга айланишида улкан хиссаларини қўшишни Аллоҳдан сўраб қоламиз.
Хозирги кунда Ўзбекистон республикаси давлат мусқиллигининг 31 йиллигини муносиб қарши олиш насиб айласин.



Кармана тумани “Буюк ипак йули” МФЙ отинойиси Н Ҳусенова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш