Ичкиликбозлик барча балоларнинг бошидир.

22-08-2022, 15:12 admin Мақолалар 216

Ичкиликбозлик барча балоларнинг бошидир.
Сўнгги пайтларда жамиятимизда оилавий келишмовчиликлар, низолар, қўни- қўшни орасида, жамоат жойларида жанжаллар кўпайиб , ҳодисалар аксарият ҳолларда пичоқбозлик, ҳатто инсонлар ўлими билан якун топмоқда. Буларнинг жуда кўпчилиги ичкиликбозлик оқибатида содир бўлмоқда.
Динимиз таълимотида маст қилувчи ичимликлар қораланади. Ҳадисларда кўпини ичганда маст қилувчи ҳар қандай нарсанинг ози ҳам ҳаром эканлиги таъкидланади. Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам ) бир ҳадиси муборакларида:
" Ҳар бир кайф қилдирувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир", – деб огоҳлантирганлар. Хамр бу маст қилувчи ичимликдир. Бошқа бир ҳадисда эса шундай дейилади:
"Пайғамбар ( соллалоҳу алайҳи васаллам) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар".
(Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
Айни вақтда тўйлар , байрамлар , туғилган кун ва бошқа бирор сабаб билан ўтказиладиган тадбирларда ёки ошхона , кафе , ресторанларда бўкиб ичиб , инсонийликка хос бўлмаган қилиқлари билан нафратингизни келтираётган нафақат эркаклар, баъзи ҳолларда аёллар ҳам учраб турибди.
Эрларини чет элларга ишга жўнатиб, ўзлари у ёқдан келган пулларга гап- гаштак ўйнаб , маст бўлиб олиб гап- сўз бўлаётган аёллар, аёлини чет элга ишга жўнатиб, не бир йўллар билан топиб юбораётган пулларига маишат қилиб юрган ориятсиз эркаклар, ароқ ичишни касб қилиб олиб , аҳли оиласини тирқиратиб қувиб , кунда жанжал кўтарадиган эркаклар...буларни айтиб адо қилиб бўлармиди...
Ичкиликнинг зарарлари ва салбий оқибатлари борасида бобомиз ибн Сино шундай деган эканлар :
" Мунтазам ичиш зарарлидир, у жигар ва мия фаолиятини бузади, асабни бўшаштириб, асаб касаллиги ва
бевақт ўлимга олиб келади".
Қарангки, ичкиликбозлар ўласан десангиз ҳам парво қилишмас экан..Ичкилик шунчалик улардаги ҳиссиётни ўлдириб юборар экан..
Алишер Навоий ҳазратлари эса маст бўлган одамни қопағон итга менгзаб, шундай ёзадилар:
Улки, ичиб бодани паймонадин,
Маст чиқар кўйга хумхонадин,
Элга қилиб ҳамла ёмон ит киби,
Қайси ёмон ит, қопағон ит киби.
Бодаға кўргузса киши хиралиқ,
Ақл чироғига берур тиралиқ.

Ароқ ичиш қадимда ҳам қораланган.
Улуғ аллома Юсуф хос Ҳожиб май ичиш ҳақида қуйидаги фикрларни билдирганлар:
"Ҳар қандай уят- андишали, хушфеъл, хулқи яхши кишилар ҳам
май ичгудек бўлсалар, юзтубан кетиб пасткашлик қиладилар"
"Қанча- қанча қилиниши зарур бўлган ишлар, май ичилгач қолиб кетади,
қанча - қанча ножўя ишлар май ичилгач содир бўлади".
" Май билим ва ақл- заковатнинг ашаддий душманидир, май
уруш- жанжал ва адоватнинг ҳақиқий сабабчисидир".
Қанчалик топиб айтилган гапларки, неча замонлар ўтиб ҳам эскирмаган.
Янги Зеландиянинг тиббиёт бўйича олимлари инсонни саратон касаллигига олиб келувчи омилларни ўрганиб чиқишди.
❕Тадқиқотлар натижасида ушбу совуқ дарднинг асосий сабаби спиртли ичимликлар истеъмол қилиш экани маълум бўлди. Бунинг учун ўтакетган пиёниста бўлиш шарт эмас, балки алкоголни оз миқдорда мунтазам ичиб юрган одам ҳам вақт ўтиб мазкур балога чалинишни мумкин экан.
Статистика бўйича аёлларда ичкилик кўпроқ кўкрак, эркакларда эса оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, жигар ва ошқозон саратонини келтириб чиқарар экан.
Буни қарангки, шунчалик огоҳлантиришлар ҳам ичкиликбозлик балосига мубтало бўлган инсонларга таъсир қилмас экан. Яратган эгам ўзи асрасин, ичкилик келтириб чиқараётган балоларни санаб адоғига етиб бўлмайди..Пичоқбозлик, авариялар, оилавий келишмовчиликлар, ажримлар ...Ҳар бир яратилган бандага аллоҳ таоло ўзи инсофи тавфиқ берсин. Кўпчилик аралашуви натижасида тўғри йўлга қайтаётганлар ҳам бор. Илоҳим уларнинг сони кўпайсин.Ҳар бир инсонни , ҳар бир оилани аллоҳим бу балодан ўзи асрасин!!!


Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш