"Нафсни тийиш"
Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин. Ҳабиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га мукаммал ва давомли саловоту дурудлар бўлсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: "Аллоҳ ақлни яратиб, уни нур ичига қўйди. Илмни ақлнинг танига кийдирди. Фаҳм (сезги) ни ақлнинг танига берди. Зуҳд ва тақвони унга жойлаштирди, ихлосни юзига берди. Хасислик (тўймаслик) ни қулоғига берди. Ростликни тилига берди. Жўмардлик(саҳоват) ни қўлига берди. Таваккулни белига берди. Қўрқувни белидан пастга, умидни белидан баландга берди. Кейин Аллоҳ ўзи яратган ақлга шундай хитоб қилди: " Эй, ақл кўтар бошингни! Тила тилагингни берай! " Ақл шундай деди: " Эй менинг Роббим! Мен фақир, ҳақир бир маҳлуқингман, фақат гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Мени қай қулингга лойиқ кўрсанг, ўша бандангни ҳам кечиргайсан! "
Аллоҳ таоло шундай деди: "Эй, менинг фаришталарим! Сизлар гувоҳ бўлинг! Мен қай қулимга ақл берган бўлсам, ўша қулимни кечирдим. Бошида ақли бор киши ҳар ишини ақлга мувофиқ қилади".
Аллоҳ ақлдан сўнг нафсни яратди, танига эса жаҳолатни кийгизди. Шаҳватни кўзига берди. Очкўзликни томоғига берди. Ёлғонни тилига берди. Ўзини хира кўрмоқни (худбинликни, манманликни, керилишни) кўксига берди. Таъмагирлик ва ҳирсни қорнига берди. Зулмни белига берди. Ғазабни қўлига берди. Нопокликни таносил аъзоларига берди. Фасод (фисқ , ғавғо, бузғунчилик) ни оёғига берди. Шубҳани белидан пастига, ширкни белидан юқорисига берди. Кейин Аллоҳ марҳамат этди:" Эй, менинг фаришталарим! Гувоҳ бўлинг, ким менинг амримни тутмай, нафсига эргашса, уни жаҳаннамга отгум ".
Демак, ҳар ким ишини ақлга мувофиқ бажармоғи хайрлидир. Ақл қабул қилмайдиган ишдан яхшилик ҳосил бўлмайди. Ақлга зид иш юритган - нафсга эргашгандир. Мусулмон бўлгани ҳолда нафсининг амрида бўлган аҳмоқлар ҳам бор жамиятимизда. Аллоҳ каломида нафсига эргашганлар тўрт оёқли ҳайвондан ҳам тубанроқ бўлишини таъкидлаган. "... улар ҳайвонлар каби , ҳатто тубанроқдирлар..." (Фурқон, 44 оят).
Исломда мол-дунёга қаттиқ муҳаббат ҳам, таркидунёчилик ҳам бирдек қораланган. Бойлик ва фақирлик кишига неъмат ҳам, азоб сабаби ҳам бўлиши мумкин. Бойлик гуноҳларга етаклаб борса, у энг ҳақир ва паст нарсадир. Нафс етовидаги мол- дунё жуда қаттиқ офатдир, қийин имтиҳондир.
Атрофимизда ҳам шайтоний нафс қутқуси ила ўзгалар ҳақига хиёнат қиладиган, тубанлик билан бировларга чоҳ қазадиган, ҳасад ўтида ёнадиган иллатли шахслар талайгина борлиги ҳақиқат. Мана шундай салбий ҳис эгасини ўлгач, гўр қабул қилмаганини эшитганмиз. Шундай экан, эй ғофил банда, кўзингни оч, нафсингдан кеч, деймиз. Йўқса ҳалокат, жаҳаннам азоби муқаррардир.
Динимиз қаноатни тақвонинг бир қисмига тенглаштиради. Тақво эса нафс васвасаларидан ҳимоя этади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам. : " Нафс энг катта душмандир ", деб таълим берганлар. Нафсни ўлдириш, унинг айтганларига юрмаслик қаноатнинг зарур шартидир. Қаноат эса ортиқча истакларнинг кушандасидир. Динимиз қаноатли фақирликни мақтаганидек, барча мўминлар қаноатни касб қилсалар нур устига нурдир. Тил билан дил бир бўлиши лозим, акс ҳолда иллат ўз эгасини тез шарманда қилади. Нафс билан кураш борасида, ҳалолликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ибратдир. Нафс билан, ғараз билан, ҳасад билан либосланган кишилар аёлдир, эркакдир икки олам сарвари Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт сўқмоқларини қайта-қайта ўргансинлар, намуна олсинлар, ўзларига дарс билсинлар. Бу дунё ҳою ҳаваси билан эмас, Аллоҳ ҳузуридаги мартабадан умид қилиб яшаш барчанинг чин кўнглида бўлсин.
Зеро, охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик. Аллоҳ барчанинг нафсини ислоҳ қилсин.
Хатирчи тумани " Зарафшон" мфй отинойиси
Исломова Марзия.