"Туй ва маросимларда исрофгарчиликни олдини олиш"

16-08-2022, 15:06 admin Мақолалар 353

"Туй ва маросимларда исрофгарчиликни олдини олиш"

Хар-бир ота-онанинг интиқлик билан кутадиган орзуларидан бири фарзанди тўйида бош-қош бўлиш. Келган меҳмонлар кўнглини олиб кузатиб қўйишдир. Орзу ҳавасларга берилиб, обрўйини сақлаш учун дабдабали тўйлар қиламиз. Аслида-чи, бу дабдабабозликни нафақат охират, балки бу дунёда ҳам сариқ чақалик фойдаси йўқлигини ўйлаб кўрмаймиз. Тўй - кўп асрлик миллий кадриятимиз, лекин унинг қандай мақсадлар ифодаси эканини, моҳиятини эсдан чиқариб қўйдик. Тўй номи аслида қариндош уруғлар, яқин дўсту биродарларнинг дийдорига, суҳбатига тўйиш маъносидадир. Тўйни овқатга, уйин-кулгуга туйиш эмас, балки дилга яқин кишиларнинг дийдорлашувига айлантириш керак. Тўй маросимларида "тўқликка шўхлик", "ким ўзарга" қабилидаги маданияту маънавиятимизга зарарли янги-янги урфлар одат тусига кириб бормоқда.
Ислом шариати мусулмонларга қийинчиликни раво кўрмайди. Қуръони каримда: "Аллоҳ (тоати ) йулида хаққоний жидду-жаҳд қилингиз! Сизларни ( шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор харож ( қийинчилик) қилмади". (Хаж сураси 76-оят), бошқа бир оятда "Аллоҳ хеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди" дейилади. ( Бакара сураси 286-оят). Никоҳ тўйлари ва ақиқа каби маросимларни осонлик ва тежамкорлик билан ўтказиш шариатимизга мувофиқдир. Мусибат етган хонадонларда эса оила иқтисодига зарар етказмайдган ҳолда бир марта эҳсон ўтказилса кифоя. Мусибатхоналарда "етти", " йигирма", ва "қирқ" номи билан қилинаётган эҳсон маросимлари хеч бир диний китобда ёзилмаган ва айтилмаган. Барча диний ва миллий маросимлар тежамкорлик билан, исрофгарчиликсиз ўтказилса мақсадга мувофик бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда"... Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир деб огохлантирилган. (Исро сураси 27-оят).
Хар биримиз хукуматимиз чиқарган қарорларга бўй сунайлик, шариатимиз кўрсатганларига амал қилайлик, исрофгарчиликка йўл кўймайлик. Зеро Хукумат конунларини бажармаслик - жиноят,суннатга амал қилмаслик - шаккоклик, беҳуда исрофгарчилик эса гунохдир. Шариат кўрсатмаларига амал қилмоқ хар бир мусулмоннинг икки дунёда савоб топишига сабаб бўлади. Инша аллох.

Кармана тумана" Зарафшон "МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш