Оммавий маданият- маънавий тубанлик.

4-08-2022, 13:59 admin Мақолалар 356

Оммавий маданият- маънавий тубанлик.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бугунги кунда дунё турли соҳаларда ўзгариб, шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шунинг учун ҳам биз мана шу мавзуда тўхталиб ўтишимиз бежиз эмас. Зеро жамиятимиз ҳаёти, айниқса инсонлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, илм олиб, касб-кор билан шуғулланиш, фикр алмашиш, маълумот олишда интернет тармоғининг аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда. Илм фаннинг ютуғи бўлмиш бу янгиликлар инсонларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётгани, олис масофалардан туриб илм олиш, дунё янгиликларидан бир зумда воқиф бўлиш ва маълумотларни осон тарқатиш имконини бераётгани шубхасиздир. Интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири ҳисобланади.Ҳар бир нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб, айрим бузғунчи оқимларнинг интернетдан ўз ғаразли йўлида кенг фойдаланаётгани, ёшларни ўз домига тортмоқда. Шунинг учун ҳам халқимиз, хусусан ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир мўмин мусулмон зиёли, маърифатпарвар, инсонларнинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Энг аввало, интернет ва ижтимоий тармоқларга киришдан олдин мақсадни белгилаб олиш керак. Акс ҳолда интернет ва ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиб, тунни кунга улаб вақт ўтказиш, нафақат вақт исроф бўлишига балки соғлиққа ҳам салбий таъсир етказади. Шунингдек ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларнинг хаммаси ҳам ишончли деб бўлмайди. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали олинаётган хабарларга мутлоқ хақиқат деб қарамаслик, улардан фойдаланишнинг мухим шартларидан биридир. Бу хақда Қуръони каримнинг ("Ҳужурот " сураси 6-оят) ида шундай дейилган: "Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар берса, сизлар (хақиқий ахволни) билмаган холингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб,(кейин) қилган ишларингизга бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!"
Кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида инсонларнинг обрўйи ва шаъни топталмоқда, шариятимизда қайтарилган катта гунохларга йўл очилмоқда. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муборак хадиси шарифларидан бирида шундай деганлар: яъни
-Жаброил (алайҳис салом) мени осмонга олиб чиққанда бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, у билан юзлари ва кўксиларини тимдалар эди".
-Мен: " Эй Жаброил, булар кимлар? "-деб сўрадим. Шунда: -" Улар одамларнинг гўштини еб (яъни уларни ғийбатини қилиб ), обрўларини тўккан кимсалардир"-деб жавоб берди.(Имом Абу Толиб ривояти)
Албатта, ижтимоий тармоқни буткул ёмонга чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Ижтимоий тармоқ хам телевидения, радио каби восита. Уни яхшиликга ишлатса-яхши, ёмонликка ишлатса ёмон натижа беради. Мухими улардан тўғри фойдалансак, хусусан ёшларни ақлан ва руҳан тўғри тарбия топишида турли ёт қарашлар таъсирига тушиб қолмасликларига хушёр бўлишимиз лозим. Шундай экан, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда, ёт ғоялар таъсирига алданиб қолмаслик ва динимиз кўрсатмаларига амал қилсак, албатта, замонавий илм фан ютуқларини, юрт ободлиги учун йўналтира олган бўламиз. Эй менинг мўмин ва мўмина азизларим. Сен нозик, ноёб гулдирсан. Имонингни илм олиш, тўғри йўлга юриш, билмли ва зукко бўлиш, ибодатлар ва тақво билан қўрғонлаб олгин. Хаёни либос қилгин. Имонингни сабр билан беза, асло сабрсиз бўлма, ҳақиқий мўъмин ва мўъминалигинг шунда билинади. Аллоҳ таоло қилаётган ибодатларимизни даргоҳида қабул айлаб, элимизни, юртимизни турли хил фитна ва офатлардан ўзи паноҳида асрасин !. Омин

Кармана туман "Дўстлик" МФЙ отинойиси Нафасова. Г
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш