Гуноҳлар чиройли амалга алмаштирилса.

20-07-2022, 11:15 admin Мақолалар 265

Гуноҳлар чиройли амалга алмаштирилса.
"Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра-ёмонликдан кейин, уни чиройли (амалга) алмаштирса, бас албатта Мен мағфиратли, меҳрибондирман".(Намл, 11).
Дарҳақиқат, мўминнинг сифати гуноҳ қилиб, сўнгра тавба қилишдир. Хатоларни тан олиш ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб қалбан тавба қилиш чин мўминга хос хусусиятдир. Ҳозирда марака- маросимларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, бидъат ва хурофотлар камайиб, халқимиз динимизни асл мағзини англаб етмоқда. Бунга илм билан ёндашилган ҳолда анча исрофгарчиликлар олди олинмоқда. Афсуски айрим ўзига бино қўйган ўзини ҳақ деб биладиган, ўзгалар кўрсинга иш қиладиган биродарларимиз ҳам топилади. Улар ўз мақсади йўлида барча тўсиқларни енгиб, гапини ўтказишга уринади. Бундайлар билан биргаликда ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаб бирдамликда барака ва ривожланиш бор. Ишонаман улар ҳам хатосини тушуниб, иншааллоҳ тавба қилувчилар қаторида бўлишади. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватламас эканмиз қадамимизда тойилиш ва йиқилишлар бўлаверади. Замоннинг шиддат билан ўсиб бораётганини инобатга олсак, бу шиддат тўлқинларига ғарқ бўлишимиз мумкин. Хато ва камчиликлар ҳам бизники, уни бартараф этиш ҳам ўз қўлимизда. Йўлда тўғри кетаётган бўлсак, асосийси бунга шубҳа қилмасак, ҳеч қандай ғаним, ҳеч қандай ташқи муҳит таъсири бизни бу йўлдан адаштиролмайди. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса у ўз хатоларини кўра оладиган қилиб қўяркан. Балки бизда ҳам уларни тўғри йўлга солиш бўйича тажрибамиз етмаётгандир ёки баъзида керакли илмга эга бўлмаётганимиз ўз таъсирини кўрсаётгандир. Албатта, Аллоҳ билгувчироқ. Хатоларни тан олиш ва тавба қилиб уни чиройли амалга алмаштириш Аллоҳ мағфиратидан умидвор бўлишдир. Буюк Зот меҳрибон сифати билан барчамизни хато ва камчиликлардан холи қилиб, ўзининг розилигига эриштирсин! Бу фоний дунёнинг ялтироқ гўзаллигига алданиб қолишдан асрасин !

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш