Тавба намози ҳақида

28-05-2021, 09:47 admin Ислом олами 2 356

Тавба намози ҳақида

Ассалому алайкум! Киши қилган гуноҳлари учун Аллоҳга тавба қилиб намоз ўқиса, иншааллаҳ, Аллоҳ тавбасини қабул қилиши ҳақида эшитганмиз.Тавба намозини ҳафтада ёки ойда бир ўқиб туриш мумкинми ёки ундан кўп ҳам ўқишга руҳсат бериладими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом.
Тавба намози
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича наф берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса, (гапини) тасдиқ қилар эдим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан, у содиқдир: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳ уни албатта мағфират қилади», деганларини эшитдим. Сўнгра у зот: «Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар» оятини қироат қилдилар», деди».
Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Аслида тавба намозсиз ҳам хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз билан бўлгани кучли ва қабули осондир. «Намоз мўминнинг силоҳи», дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳи учун афсусда қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб, тавба намози нияти ила икки ракъат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат чекиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират қилади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Инстаграмда қандай суратда кўриниш керак?

Ассалому алайкум! Интернет тармоғида қизлар Солиҳа қиз, Ҳадича, Оиша оналаримизнинг ва бошқа исмларни қўйишади. Инстаграмда эфир қилишади, комментарийда билган-билмаган номаҳрам йигитлар билан ўз фикрларини ёзишади. Эфир қилганда йигитлар «Овозингиз чиройли экан» ва бошқа-бошқа сўзларни ёзишади. Шу нарсаларга шариатда қандай қаралади?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бундай исмларни қўйиб олгандан кейин шунга яраша бўлиш керак. Номаҳрамлар билан гаплашганда шаръий чегарада туриш лозим. Ёлғиз қолмаган ҳолда, зарурат юзасидан, яъни бирор нарсага кучли эҳтиёж бўлганда ёки манфаатли илм учун, хайрли ишлар учун гаплашиш жоиз. Видео ёки суратларда авратларини ёпган, зийнатларини кўрсатмаган ҳолда бўлиши, нозу карашма билан, овозини майин қилиб гапирмаслиги шарт. Бундан ташқари ҳолатлар ножоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш