ДУОДАГИ_ИХТИЛОФЛАР

15-07-2022, 15:50 admin Мақолалар 479

#ДУОДАГИ_ИХТИЛОФЛАР
#РАДДИЯ
#МАҚОЛА
#УЧҚУДУҚ

Ўзининг қиёматгача боқий китоби Қуръони Каримда мўмин бандаларига хитоб қилиб: «Ўзаро низо қилманг, акс ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади», деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Сўнгги пайтларда дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш бидъат деган сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб қолмоқда.
Аллоҳ асрасин баъзи бир бемазхаблар дуолардан ҳам ихтилофлар чиқариб ўзининг кўрсатмасига даъват қилмоқчи бўлишади. Қўлни кўкрак қисмигача кўтаришлик йўқ ва юзга суртишлик бўлмаган деган гапларни олға суришади.

Аслидачи???

Уламолар жумҳури яъни ўз вақтида сўзи нуфузга эга бўлган аҳли илмнинг, жумладан тўрт фиқҳий мазҳаб шайхларининг аксарияти дуодан сўнг қўлларни юзга суртишнинг машруъ ва мустаҳаб ишлардан эканлигига иттифоқ қилганлар.

Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўтарганларида то уларни юзларига суртмагунларича туширмас эдилар”
(Термизий ривояти).

Хулоса қилиб, айтадиган бўлсак, дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш бидъат эмас, балки, машруъ ва ҳатто мустаҳаб бўлган амал ҳисобланади.Шуни яхши билайликки, дуонинг ўзи кифоя қилмайди, балки унинг қабул бўлиш сабаблари билан бирга амалларини ҳам бажаришимиз керак.

Холис дуоларимиз ижобатини
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўраб қоламиз!

Навоий вилояти Учқудуқ тумани
"ҚИЗИЛҚУМ" жоме масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш