Исломда жиҳод тушунчаси.

9-07-2022, 01:03 admin Мақолалар 1 328

#Раддия

Исломда жиҳод тушунчаси.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ғазотларининг моҳиятини ўрганиб чиққан уламолар, асосан, икки ғояни илгари сурилганини таъкидлашади:
биринчиси, босқинчи душманнинг мусулмонларга қарши ҳужумларига жавоб бериш учун олиб борилган мудофаа жанглари;
Иккинчиси, душман томонидан кутилган тажовузнинг олдини олиш мақсадида кўрилган ҳарбий тадбирлар.
Мусулмонлар томонидан олиб борилган жанглар фақатгина уруш ҳудудларида бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмасига мувофиқ жангда қўлида қурол бўлган кимсалар билан урушилган, агар улар тўхтатишни хоҳлашса сўзсиз тўхтатилган. Шунингдек, жангни хоҳламаганларга тегинилмаган, аёллар, болалар ва кекса ёшдагиларга ҳужум қилинмаган. Ўзаро аҳдлашган кимсаларга хабар бермасдан ёки тўсатдан ҳийла билан уруш очилмаган, душман томон олдин жанг бошламагунча, уларга уруш қилинмаган.
Шубҳасиз, бу тамойиллар мусулмон маданияти хос бўлган жиҳатлар ҳисобланади.
Ҳозирда мазкур мавзу бўйича тадқиқ этилган замонавий асарларда, жиҳод – мавжуд нарсани ҳимоя қилиш учун жорий этилгани таъкидланмоқда. У фақатгина мусулмонлар Мадинага келиб ўз ери ва жамиятига эга бўлгач, танлаган динига эмин-эркин амал қилишга эришгандан сўнг жорий бўлди.
Ўз навбатида мусулмонларга қарши бўлган кимсалар, ислом динини йўқ қилиш, уларни барпо этган жамиятини эътироф этмай, уларни тор-мор келтириш мақсадида амалий ҳаракатлар олиб борилган.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳам мусулмон жамиятини барпо этиш ёки унга ҳудуд ҳозирлаш учун умуман жанг қилмаган. Ва ҳатто хос давлатни барпо этиш мақсадида мусулмонларни жамлаш учун ҳам амалга оширмаган. Агар “жиҳод” ислом давлатини қуриш учун ёки инсонларни динга киришга мажбурлаш учун жорий этилганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи бу борада намуна бўлганлар. Яъни У зот биринчи бўлиб Маккадаги мушрикларнинг катталари билан урушган ва у ерда ислом давлатини барпо этиш учун жиҳод эълон қиларди. Бироқ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай йўл тутмаган. Аксинча, мусулмон жамияти тинч йўл билан табиий равишда юзага келгач, уни ҳимояси учун жиҳодга чиққан.
Мана шу сабабли ҳам мусулмонлар ўз Ватани ва динини ҳимоя қилиши учун жиҳод жорий этилганини хулоса қилсак бўлади. У йўқ нарсани амалга ошириш учун эмас, балки бор нарсани ҳимоя қилиш учун жорий қилинган. Демак, “жиҳод” – ҳеч қачон ҳукумат барпо қилиш ёки йўқ жойдан қўзғолон кўтариш учун жорий этилмаган.
Шуни таъкидлаш лозимки, “жиҳод”нинг моҳиятан кишиларнинг тўғри йўлни топиши ва бошқаларни ҳам шу йўлга чорлаш воситаси сифатида намоён бўлади. Айни вақтда “жиҳод” инсонни нотўғри йўлдан узоқ бўлишга ва бошқаларни ҳам тинч-осойишта ва ўзаро ҳурматда яшашга чорловчи восита ҳам ҳисобланади.
Ҳозирда турли гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида “жиҳод” турларидан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар кўпгина мусулмонларнинг ислом аҳкомларини тўғри талқин этадиган илмий савияга эга эмаслигидан фойдаланиб, “жиҳод – муқаддас уруш”, деган тушунчаларни тарғиб қилишиб, ноҳақ қон тўкилишга сабабчи бўлмоқдалар. Бунга дунёнинг турли чеккасида “жиҳод” ниқоби остида содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.
Афсуски, ушбу тушунча такрор ва такрор ислом уламолари томонидан шарҳланиб, жиҳод бу – жанг қилиш эмаслиги, араб тилида урушни англатувчи “қитол” сўзи мавжудлиги таъкидланаётган бўлсада, баъзи шахслар онгида жиҳод қуролли кураш деган тушунча ҳамон ҳукмрон бўлиб турибди.
Ваҳоланки, “жиҳод”нинг асосий негизи ислом ва унинг асосларини инсонларга тўғри талқин этишдир. Бунга турли фиқҳ китобларининг жиҳод боби ҳужжат бўла олади. Мазкур асарларда инсонларни яхшиликка чорлаш ва ёмонликлардан қайтариш жиҳоднинг асосий мағзи эканлиги баён этилган.
Имом Нававий ўзининг “Ал-манҳаж фий аввал китаб ал-жиҳад” китобида “жиҳод”нинг таърифи ва турлари баёнида “... яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш” марказий ўринда туришини баён қилган.
Имом Дирдийр ўзининг “Ақроб ал-масалик” деган асари “жиҳод” бобини шариат илмларини тарқатиш, яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш вожиб эканини тушунтириш билан бошлаган.
Забардаст ислом олимлари, бугунги кунда мусулмонлар эмин-эркин яшаётган, мусулмончилик кўринишлари амалда намоён бўлаётган мамлакатлар “ислом диёри” эканлиги нуқтаи назардан “жиҳод” бу – ўша давлатларнинг мудофааси эканлигини таъкидлашмоқда. Шубҳасиз, мазкур давлатлар яшовчи мусулмонлар ўз мустақил ватани дахлсизлиги ва мудофааси учун тайёр туриш масъулияти ислом кўрсатмаларига асосан шариат нуқтаи назаридан вожибдир.
Демак, ушбу диёрларда ҳар-хил фитна-фасодлар қўзғаб, инсонларни ташвишга солиш ўрнига, исломнинг тинчликпарвар ғояларини тарғиб этиш лозим.

Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш