Адашган жамоанинг адашган воизи

9-07-2022, 00:55 admin Мақолалар 178

Адашган жамоанинг адашган воизи

5
Маҳмуд Абдулмўмин - асл исми Халдаров Маҳмуд Абдумаликович 1980 йилда Жалолободда (Қирғизистон) туғилган. У ўз чиқишларида Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий-диний вазият, расмий диний ходимлар фаолиятига нисбатан асоссиз танқид қилиш, туҳмат қилиш ва нохолис фикрлар билдириш билан танилган. Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларда ўзининг ислом дини асосларига зид бўлган фатволари ва ҳар қандай масалага ўта радикал ёндашувдаги қарашларини илгари суриб келмоқда. У ўз маърузаларида “Ҳизбут таҳрир” экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилиб келгани кузатилган. Жумладан у маърузаларидан бирида ҳизбий бўлиш имон шарти эмаслиги, лекин мўмин одам фарзни адо этиш учун ҳизбий бўлиши кераклиги таъкидлаган. Ҳизбут – таҳрир жамоатининг тутган йўли, ақидавий ва фиқҳий манҳажлари хато экани борасида аҳли сунна уламолари кўплаб раддиялар берганлар.
Ҳизбут-таҳрирчиларнинг бидъий қарашларидан бири “инсон амаллари (ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлари)нинг яралиши масаласи”га доир бўлиб, уларнинг иддаосича инсоният ўз амалларини ўзи яратади, Аллоҳ эмас. Бу ақиданинг асли эгаси тарихда қолиб кетган “уммат мажусийлари” деган жирканч лақабга ҳақли равишда эга бўлган жаҳмийлар бўлиб, улардан Восил ибн Ато бошлиқ мўътазилийларга мерос қолган.
Ҳизбчилар раҳнамоси Тақиюддин Набаҳоний “аш-Шахсийят ул-исломийя” номли асарида ўзининг жаҳмия ва мўътазилалар билан бу масалада ҳамфикр эканини исбот этган ва бу ҳақида у шундай ёзади:
“Бу феъллар (яъни инсон амаллари), уларни қазога дахли йўқ, қазони ҳам уларга дахли йўқдир. Чунки инсон ўз феълларини ўз ихтиёри ила амалга оширади. Шунга кўра, ихтиёрий амалларнинг Аллоҳнинг тақдир ва қазосига кирмайди”. (Тақиюддин Набаҳоний. “аш-Шахсийят ул-исломийя” 1-жуз. 1-қисм. 71-Б ).
Шунингдек айни ўша асарда яна шундай дейди:
“Инсонга бериладиган савоб ва уқубатни ҳидоят ва залолатга боғлиқ деб билиш шуни англатадики, ҳидоят ва залолат аслида инсоннинг феъли, Аллоҳга боғлиқ эмас”. (Тақиюддин Набаҳоний. “аш-Шахсийят ул-исломийя” 1-жуз. 1-қисм. 74-Б ).
Унинг бу фикри “Низомул-ислом” (Ислом низоми) номли китобининг 22-бетида ҳам ўз аксини топган.

Жаҳмия, қадария ва мўътазилаларнинг замонамизда янги пайдо бўлган авлодлари саналмиш ҳизбут-таҳрирчиларга бу масалада рад жавобларидан олдин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “инсон амалларининг яралиш” масаласи муҳим ва ўта жиддий ақидавий масалалардан биридир. Юқорида айтиб ўтилганидек бу масалада биринчи бўлиб аҳли суннага мухолиф бўлганлар уммат мажусийлари—жаҳмийлар бўлган.
Аҳли сунна таълимоти бўйича бутун коинотда ҳар бир мавжудот, ҳаракот-у саканот, ихтиёрий-ғайри ихтиёрий феълларнинг ягона яратувчиси бўлиб, У ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг якка ўзидир! Ҳа, Аллоҳ ҳамма нарсани яратувчиси, Холиқидир! Инсоният ҳаракатлари, амалларини Аллоҳ яратмаган дейишлик бу Ер-осмонни Аллоҳ яратмаган деб эътиқод қилиш билан бир хилдир!
Буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони имом Бухорий ҳазратлари ҳам ўз даврида бу ақида эгаларига етарлича раддиялар қилган. Ул зот бу мавзуда “Халқу афъолил-ибод вар-рад ъалал-жаҳмия ва асҳабит-таътил” номли йирик раддия асарини битганлар. Мазкур асарида шундай дейдилар:
فاما أفعال العباد، فقد حدثنا علي ابن عبد الله، قال: حدثنا مروان إبن معاوية، قال: حدثنا أبو مالك، عن ربعي بن حراش عن خذيفة، قال: قال النبي صلي الله عليه و سلم: «إن الله يصنع كل صانع و صنعته» و تلا بعضهم عند ذلك: «و الله خلقكم و ما تعملون» فاخبر ان الصانعات و اهلها مخلوقة
“Энди, бандаларнинг феъллари масаласига келсак, бас бу ҳақда Али ибн Абдуллоҳ Марвон ибн муовиядан, у киши Абу Моликдан, укиши Рибъий ибн Ҳирашдан, у киши Хузайфа розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилган: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Албатта, ҳар бир саноатчи ва уларнинг ижод маҳсулларини Аллоҳ яратади”. Шу ҳадис айтилган чоғда баъзилар бунга дастак сифатида ушбу ояти каримани тиловат қилганлар: “Ваҳолбуки, сизларни ҳам ва сизлар қилиб турган амалларни ҳам Аллоҳ яратган”(Вас-соффат / 96). Бас, Аллоҳ таоло хабар бердики, ҳар бир иш ва уни қилувчи саноатчилар Аллоҳ таоло тарафдан яратилгандир”. (Имом Бухорий. Халқу афъолил-ибод вар-рад ъалал-жаҳмия ва асҳабит-таътил. 2-Ж. 66-Б. 124-ҳадис).
Юқорида келтирилган маълумотлар бу адашган жамоанинг хатоларидан биргинаси холос, воқеъликда бундай адашувлар ниҳоятда бисёр бўлиб, бу жамоага эргашувчиларни ҳам залолатга етаклаши табиий. Шунинг учун бу жамоага чорловчи, турли қўштирноқ ичидаги “аҳли илм” ва “воиз”ларнинг пуч даъватларига алданиб қолмаслик керак.

Истамжон Хамраев "Қосим Шайх" масжиди имом-ноиби

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш