Ҳизбут-таҳрир оқимининг бузуқ эътиқодига раддия
“Ҳизбут-таҳрир” ақидасига кўра, ҳидоятга келган инсон фақат ўз хоҳиши ва интилиши билангина бунга эришган. Бунга Аллоҳ хоҳишининг ҳеч бир алоқаси йўқ дейдилар.
Ҳанафий мазҳабида:
Биз бу масала бўйича ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларида келган қарашларини зикр қиламиз.
Имом Абу Ҳанифанинг “Ал-фиқҳ ал-акбар”асарида:
“Аллоҳ таоло хоҳлаган бандаларини Ўз фазли билан ҳидоят қилади ва хоҳлаган бандаларини Ўз адолати билан залолатда қолдиради. Унинг залолатда қолдириши – банданинг ёрдамсиз қолдириши демакдир. Яъни унга Ўзи рози бўлган амаллар қилиши учун тавфиқ ато этмайди. Бу Унинг адолатидан. Шунингдек, бу бетавфиқни жазолаши ҳам Унинг адолатидан ҳисобланур”.
Етук ҳанафий олим Имом Таҳовийнинг “Ақидатут-таҳовия”асарида ҳам қуйидаги жумлаларни кўриш мумкин:
“Аллоҳ хоҳлаган бандаларини Ўз фазли билан ҳидоят қилади, уни гуноҳлардан сақлайди ва унга офият беради ҳамда Ўзи хоҳлаган бандаларини адолати билан залолатда ёрдамсиз қолдиради. Уларнинг ҳаммаси гоҳида Аллоҳнинг фазли ичида, гоҳида Аллоҳнинг адолати ичида бўлади. Унинг акси ҳам, тенги ҳам йўқ. Унинг қазоси ва ҳукмини ҳеч ким тўса олмайди. Унинг ишидан ҳеч ким устун кела олмайди. Буларнинг ҳаммасига имон келтирдик ва Унинг ҳузуридан эканига амин бўлдик”.
Зарафшон шаҳри бош имом ҳатиби Комилжон Шодмонов.