“Муборак Қурбон Хайити”

7-07-2022, 16:28 admin Мақолалар 331

“Муборак Қурбон Хайити”
Набий соллолоҳу алайҳи васаллам Арофат куни қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлари еб ичиш кунларидир дедилар. Мустақилликдан сўнг миллий ва диний қадриятларимиз тикланди. Қурбон хайити республикамизда умумҳалқ байрамлари қаторида нишонланадиган бўлди. Минг йилдан ошиқ давр мобайнида ҳалқимизнинг қалб мулкига айланган ислом дини ўз мохиятига кўра инсониятни эзгуликга чорлаш ғояларини ифода этади.Миллий ва диний байрамларни нишонлаш ва ўтаётган байрамни мохиятини англаш хар биримиз учун зарур. Барча халқларда асосий диний байрамлар билан бир қаторда миллий ва тариҳий ходисаларга асосланган байрамлар хам мавжуд. Тилимиздаги ҳйит сўзи араб тилида Ийд-ал-Адха яни Қурбон байрами деб таржима қилинади. Қурбон хайити исломда нишонланадиган энг катта байрамарнинг иккинчиси хисобланади. Бу байрам ҳалқимизга хос бўлган меҳр оқибат самимий шукуҳда ўтказишга қолаверса Қурбон хайити байрамини мукаррам ой Зулхижжа ойида нишонлаш қалбларга шукуҳ бағишлайди. Бу ойда қилинадиган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан афзалроқ амал йўқдир деганлар. Исломда байрамларга ўзига хос аҳамият берилган. Қурбон хайитининг ўтказилиш кўлами уни ўтказаётган инсон ёки ҳалқ ва миллатнинг манавиятини кўрсатиб беради. Ьуни хозирги кунда ўтказилаётган байрамлар мисолида кўришимиз мумкин. Қурбон хайити байрами хусусан биз мусулмонлар учун диний бағрикенглик инсонпарварлик саҳоват ва хамжихатик байрамидир. Шунинг учун бўлса керак ҳалқнинг тафаккури борлиги яшаш тарзини ифодалаши лозим. Зеро ўтказишда хар бир ҳалқ ва инсонларнинг маьнавияти акс этиш билан бирга камтарона ўтказиладиган байрам ўша ҳалқ ва инсон маьнавиятнинг юксалишига олиб келади. Ислом умматининг барча вакиллари ибодату зикр тасбеху такбирлар хайр эхсонлар улашган холда ўтказадилар. Бундай кунда бажариладиган солих амаллар бошқа кунлардан кўпроқ ажрларни беради.
Зарафшон шахар отинойиси Рахимова Гавхар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш