“Диний маросимлар, урф одатлар.”

12-04-2022, 19:13 admin Мақолалар 729

“Диний маросимлар, урф одатлар.”

Ўзбекистонда диний маросимларнинг эркин ўтказиш таминланади, аммо қонун қоида ва жамоат тартиби бузилмаслиги инсонлар хуқуқ ва эркинликларига дахил қилмаслиги керак. Ислом динида “ ақийқа ,амри маъруф ,рамазон хайити, қурбон хайити ” ва бошқа кўплаб инсонлар учун фойдаси тегадиган маросимлар бор. Асирлар мобайнида ўтказиб келинаётган маросимларни тўғри ташкил қилиш , уларни турли бидъат амаллардан тозалаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ўта мухум масалалардан биридир . Мустақилликка эришганимиздан сўнг миллий ва диний қадирятларимиз тикланди. Хайит риспубликамизда умумхалқ байрамлари қаторида нишонланадиган булди. ”Пайғамбаримиз”хайитбайрамлари тўғрисида шудай деб мархамат қилганлар (Хар бир миллатнинг ўз байрами бор. Мусулмонлар байрам рўза қурбон хайити байрамларидир.)Хозирда бизда хам хайит байрамлари хурсадчилик ва байрамона кайфиятда ўтказилмоқда. Лекин халигача хайитни нотўғри талқин қилаётганлар учраб туради.Икки хайит мусилмонлар учун байрам қилиб берилган экан ,ана шу байрам кунлари ота-она, яқин қариндошларни байрам билан табриклаш.Уларни зиёрат қилиш, арафа куни ош улашиш, мухтожларга мурувват кўрсатиш, бир сўз билан айтганда хайитда ғам-қайғуларни унитиб яхши кайфиятда бўлиш ва байрамона шукуҳда нишонлашимиз керак.Хайит араб тилидан “ийд”-байрам деган маънони англатади. Қурбон хайити хаж маросими ва қурбонлик қилиш билан, рўза ҳайити эса рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ. Хайит байрам куни масжитларда эрталабдан ҳайит номозлари жамоат бўлиб ўкилади, Исломда байрамларга ўзига ҳос ахамят берилган . Байрамларни белгилаш ва уларни ўтказиш айнан Ислом таълимотлари асосида жорий қилинган . Байрамларни нишонлаш ва уларда қилинадиган амаллар хам умумий Ислом таълимотлари асосида йўлга қўйилган. Кўпчилик халигача бундай кунларда еб-ичиш ,ўйнаб кулиш , ароқхўрлик уйиштириш, турли фисқу фасот ишларни хохлаганча қилишга қулай имконият топишган.Турли халқларда ,турли замонларда байрамлар турлича бўлиб , йиллар давомида ўзгариб турган .Байрамларни белгилаш ва уларни нишонлаш хар бир халқ , миллат ва динниг ўз таълимоти , дунёқараши ва мафкурасига қараб турлича нишонланиб келган. Исломда байрамларга ўзига хос аҳамят берилган. Байрамларни белгилаш ва уларни ўтказиш айнан Ислом таълимотлари асосида жорий қилинган. Барамларни нишонлаш ва уларда қилинадиган амаллар ҳам умумий Ислом таълимотлари асосланган .Дунё халқлари хавас қиладиган диний маданятга эга эканлигимиздан ҳар лаҳза ғурурлансак арзийди .Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида ислом динига нисбатан қизиқиш ва интилиш ортиб бормоқда .Бунинг сабаби биринчи галда муқаддас динимизнинг ҳалоллик ва покликка қолаверса инсонпарварлик , бағрикенглик , одамзодни доимо яхшилик ва эзгуликка чорлаши, хаёт синовларида ўзини оқлаган қадирят ва аньаналарни узвий боғланганидир.
Зарафшон шаҳар отинойиси: Раҳимова Гавҳар





скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш