Гиёҳвандлик-келажак кушандаси!

2-07-2022, 00:01 admin Мақолалар 288

#Раддия
Гиёҳвандлик-келажак кушандаси!

Азизлар, бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан “Аср вабоси” деб эътироф этилаётган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш энг долзарб муаммолардан биридир.Салбий иллатлардан бири бўлган, гиёҳвандлик нафақат республикамиз, балки бутун дунёда кенг жамоатчиликни жиддий ташвишга солмоқда.Гиёҳвандлик гирдобига мубтало бўлаётганларга қарата бир оғиз гап айтиш керак.“Ҳаёт гўзал, яшаш яхши. Ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин. Шу сабабли ўзингизни чоҳга ташламанг. Агар сиз ўлим суюқлиги солинган шприцни қўлингизга олар экансиз, келажагингизни умрбод қоронғулик қаърига ташлашингизни унутманг. Унутманг қўлингизга гиёҳванд модда берилар экан, Сиз “йўқ” деган қатъий сўзни айтинг. Шундагина тирик қоласиз".
Юртимизда аҳолини наркотик моддалар ва бошқа тақиқланган  иллатлар зараридан  огоҳлантириш,  соғлом  ҳаёт  тарзини  кенг  тарғиб  қилиш,  ушбу эзгу мақсадларга қаратилган тадбирлардаги тарғибот ва ташвиқот ишлари,  медиа-компаниялар, шунингдек ижтимоий  роликлар  самарадорлигини  янада  ошириш  бугунги куннинг долзарб талабларидандир.
 Баъзан гиёҳвандлик қурбонига айланиб қолган инсонларнинг қисматини кўриб, уларга нисбатан нафрат, қаҳр ва раҳм туйғуларининг уйғониши табиий. Уларнинг қуриётган дарахт мисол умри эвазига айрим қора ниятли ёвуз кимсаларнинг ҳамёни қаппаймоқда. Одам қиёфасидаги бундай махлуқларнинг қора оғуни вояга етмаган ёшлар орасида тарқатиб, уни истеъмол қилишга тарғиб қилаётганига жим қараб туриб бўлмайди, албатта.
Дунёқараши эндигина шаклланиб бораётган, бор куч-ғайратини фақат билим олишга, изланишга, ҳунар ўрганишга сарфлаши керак бўлган бир пайтда, ўсмирларни алдов йўли билан гиёҳвандлик қурбонига айлантираётган кимсалар озми? Қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғини қуритаётган гиёҳвандликка қарши ҳар бир инсон ўзи курашмоғи, ташқи таъсирлардан ҳимояланиши лозим.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш