Имомларимиз тадбирларда

16-02-2017, 08:51 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 732

Имомларимиз тадбирларда
Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонун ва “Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган комплекс чора –тадбирлар Дастури” нинг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида Навоий шаҳар ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги таълим муассасаларида 2017 йилнинг феврал ойи давомида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситалари тарқалишига қарши курашиш” мавзусида ўтказиладиган чора-тадбирлар дастурига асосан, 13 феврал куни Навоий шаҳридаги 1 ва16-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида, 14 феврал куни Навоий шаҳридаги 2 ва 6-умумий ўрта таълим мактабларида, 15 феврал куни Навоий шаҳридаги 3 ва 13-умумий ўрта таълим мактабларида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситалари тарқалишига қарши курашиш” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Имомларимиз тадбирларда
Давра суҳбатларига Шаҳар Маънавият тарғибот бўлим раҳбари – С.Ачилов, Шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚК бўлимининг наркотик моддалар бўйича мутахассиси – Х.Пўлатов, Шаҳар ХТМФМТТЭБ маънавият ишлари бўйича шўъба раҳбари – Ш.Хайитов, Вилоят бош имом хатиби ўринбосари – М.Раҳмонов, Вилоят Наркалогия диспансери врачлари – Н.Хамидова ва Г.Явқочевалар иштирок этиб ўқувчиларга гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг зарарлари ва салбий оқибатлари тўғрисида маърузалар қилишмоқда.
Ушбу тадбирларда Вилоят бош имом хатиби ўринбосари М.Раҳмонов “Гиёҳвандлик кони зарар” мавзусида маъруза қилмоқда.
Бундан ташқари Гиёҳвандлик олди соттиси билан шуғулланишнинг жиноий жавобгарликлари, бунинг жамиятимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган таҳдидлари тўғрисида фикрлар юритилмоқда.
Давра суҳбатлари сўнгида мутахассислар ўқувчиларни қизиқтирган муаммо ва саволларга жавоб беришмоқдалар.
Имомларимиз тадбирларда

ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш