Гиёҳвандлик - умр заволи.

24-12-2021, 11:08 admin Мақолалар 941

Гиёҳвандлик - умр заволи.

Ислом дини таълимотида нимаики яхши деб буюрилган бўлса яхши, ёмон деб кайд этилган бўлса ёмондир.
Булардан бири гиёҳвандликдир. Зеро гиёхвандлик инсоният келажагининг кушандасидир. Хар қандай маст қилувчи ва баданни бўшаштирувчи нарсалар ҳаром деганлар Пайғамбаримиз (с.а.в.)
Бу моддаларни истеъмол қилишлик мол-дунё ва бойликларни исроф бўлишига олиб келади дедилар. Исроф эса Қуръони Карим ва хадиси Шариф ҳукми билан ҳаром қилинган бўлиб, у инсонни хорликка элтади. Гиёхвандлик шахс ва жамият ўртасидаги мунасабатни бузишга олиб келади. Гиёҳвандлик кишилар қавму-қариндошлардан, гулдай фарзандларидан, умр йўлдошларидан ажралиб қолаётганлари, улардан мажруҳ фарзандлар туғилаётгани ҳаётда учраб тургани ҳақиқатдир.
Гиёхвандлар аввало ўз Парвардигорига осий бўлиб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳидоятларидан маҳрум бўлади. Энг охири ҳам рухан, ҳам жисмонан инсонийлик қиёфасини йўқотади.
Гиёхванд моддаларни истеъмол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда ҳам харом саналади. Гиёҳванд моддаларни ёшларимиз ичида тарқатаётганлар жамиятимизнинг ҳам динимизнинг хам душманлари бўлиб уларнинг охиратлари барбод бўлади.
Гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган инсон гуё ўзига омонот қилиб берган жон ва ақл неъматига хиёнат қилган ва ўзини ҳалокат домига ташлаган бўлади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг иродасига зид амал бўлиб, у катъий қоралангандир ва барчаларимизни огоҳлантириб айтади:
"Ўз кўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!" (Бақара сураси 195-оят)
Халқимизда Бир мақол бор:
"Яхши билан юрсанг етарсан муродга, ёмон билан юрсанг коларсан уятга". Шунинг учун ёшларнинг тарбиясида хамма вақт эътиборли бўлишимиз лозим.
Гиёҳвандлик балосидан келажак авлодни халос этиш юртимиз ободлиги, шунингдек халқимизнинг моддий фаровонлиги йўлида қилаётган хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Омин.
" Богишамол" МФЙ отинойиси Гулнора Ибрагимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш