Банданинг  қўрқуви  ва  тақвоси   

23-06-2022, 01:16 admin Мақолалар 212

   
    Банданинг  қўрқуви  ва  тақвоси
  
    Бисмиллаҳир рохманир рохийм . 
   Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.   Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга беҳисоб салавоту  дуруду  саломлар бўлсин.
 Қайси  банда  Роббисини  яхши  таниб, Унга  яқинлашиб  борса, банданинг  қўрқуви  ва  тақвоси  хам  шунча  зиёда   бўлиб  боради. шубҳа  йўқки, Оиша (розияллоҳу анҳу) солиҳ  мухит, покиза  ҳаёти  туфайли  билим ,тақво  ва пархезнинг  юксак  мақомини  эгаллашга  эришди.
   Таниқли  олим  Абу  Нуъайм  " Хиля" деган  асарида  Оиша  онамиз  хақида шундай ёзади:" У  дунё  зийнатларини  ёқтирмас ,уларга эътибор  қилмас  ва  хеч  качон  дўст  бўлмаслигини  ўйлаб  йиғларди."Чунки  онамиз  Пайғамбаримизнинг  пандларини  бир  дам  унитмасдилар.  Росул  алайҳиссалом  айтгандиларки: "Агар  мен билан  бирга  бўлишни  истасанг, сенга  дунёда йўловчи  озиғидек  нарса  кифоя  қилсин. Бойларнинг  мажлисидан  ўзингни  эҳтиёт  қил. Бир  кўйлакни  ямоқ тушиб ,тўзғитмагунча  бошқасига  алмаштирма ". Оиша  онамиз  Набий алайҳиссаломдан  Қуръони карим  оятларининг  маънолари  ва  бундан  Аллоҳ таолонинг мақсади  нима  эканини  сўрарди.  Бир  куни  Оиша  (розияллоҳу анҳу ) мана  бу  оят  хақида: " (Камбағал - бечораларга) берган  садақаларини (қиёмат  кунида ҳисоб  - китоб  учун) Парвардигорга  қайтувчи   эканликларидан  диллари  қўрқиб  тургани  ҳолда  берадиган  кишилар"(Мўминлар ,60 ).
Ояти  каримадаги  кишилар  хамр  ичиб,  ўғрилик  қиладиган  кишиларми ",дея  сўрайди.   Пайғамбаримиз :" Эй  Абу  Бакр  қизи,  улар (  амаллари ) қабул  бўлишидан  қўрққани  холда  рўза  тутадиган, намоз  ўқийдиган  ва  садақа  берадиган  кишилардир.  Аллоҳ  таоло : " Ана  ўшаларгина ( барчадан ) ўзгувчи  бўлган  холларида  яхшиликлар  қилишга  шошурлар", деган (Мўминлар, 61)
   Оиша   онамизнинг  Аллоҳ  амрларига  бўйсиниши  ва  ибодати  хам  мусулмонлар  учун  улкан  ибратдир .Чунки  у  Набий  алайҳиссаломнинг  шундай  ёнларида  бирга  бўлди.   У  зот  билан  бирга  яшади  ва  у  кишининг  хос  ибодатларидан  энг  кўп  хабардор  бўлди . Шунинг  учун  хам  Оиша  розияллоҳу анҳу  одамларга  ўзи  томонидан  айтилган  кўплаб    хадисларда  Пайғамбаримизнинг  хос  ибодатларини  комил  суратда  нақл  қилиб  берди.  Бу  билан  то  қиёматдагача  бутун  умматнинг  улуғ  устозига  айланди.
   Оиша  онамиздан  пайғамбаримиз  ибодатлари  хақида  сўралганда: " У  кишининг  амали  узоқ  ёғадиган   ёмғирни    эслатади.  Қайси  бирингиз Расул  алайҳиссалом  тоқат  қилган  ишга  қодир  бўла  олардингиз ?Муҳаммад  алайҳиссалом  оиласи  бир  амални  қилсалар,  уни  доимий  қилишни  одат  этганлар", дерди.    Аҳмад  ибн  Абдуллоҳ  ибн  Қайс  келтирган  ривоятда  айтиладики: "Оиша менга кечаси  туриб  номоз  ўқишни тарк қилма, Расул алайҳиссалом уни тарк қилмасдилар. Агар касал бўлиб қолсалар ёки чарчаб қолсалар ўтирган ҳолда ўқирдилар ",деганди.
   Ибн  Асокир, Абу  Нуъайм  ва  Хатиб  Оиша  онамиздан  шундай  ривоят  келтирадилар.У:" мен  ип  йигириб  ўтирган  эдим, Набий  алайҳиссалом  пойабзалини  ямардилар.Шунда  у  кишининг  пешоналари  терлай  бошлади .У  тердан  эса  нур  пайдо  бўла  бошлади .Ажабландим.  Набий  алайҳиссалом  менинг  бу  холимдан  хайрон  бўлдилар. Мен  "Пешонангиз  терлай  бошлади, у тердан  нур  пайдо  бўлганини  кўрдим  " дедим
   Аллоҳ   таоло  барчаларимизни Ўзидан  қўрқувчи,   Оиша  онамиздек  сабрли  Аллоҳнинг амрларига  бўйсинувчи   Расул алайҳиссаломнинг  суннатларига   амал  қилувчи  бандалари  қаторида  қилсин .

Учкудук туман  "А.Навоий" МФЙ отинойиси М. Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш