Ойша онамиз тақвоси.

19-04-2022, 19:28 admin Мақолалар 536

Ойша онамиз тақвоси.
Ойша бинти Абу Бакр (613-614--678) Муҳаммад пайғамбарнинг хотини, биринчи халифа Абу Бакрнинг қизи. Лақаби Сиддиқа, унвони Уммун Мўминин (Мўминларнинг онаси). Ойша онамиз тафсир, ҳадис, фиқҳни мукаммал билган, араб тили ва адабиётидан яхши хабардор бўлган. Муаллима онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли рафиқалари эди. Ойша розияллоҳу анҳо Абу Ҳурайра Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган. Онамиз ҳадисларни Пайғамбар алайҳиссаломдан бевосита эшитиб, ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Ойша, Жаброил сенга салом келтирди",-деганлар (Имом Бухорий ривояти). Дунёда пайғамбарлардан бошқа кимга Жаброил алайҳиссалом салом айтибдилар?!
Муборак хонадонда Ойшанинг ақли, илми, фикри зиёда бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзларини ёдлаб, амалларини ўрганиш ҳаракатида бўлдилар. Ойша онамиз қўли очиқ, сахий эдилар, ҳадя моллари қанча бўлишидан қатъий назар, ушлаб турмай барини муҳтожларга, ҳақдорларга берардилар.
Дунёдаги энг пок аёллардан бири, энг вафоли ёстиқдошлардан биттаси, мўминларнинг онаси, Сарвари Оламнинг жуфти ҳалоллари, Сиддиқнинг қизи Сиддиқа онамиз ифкка (туҳмат) учраб, гап-сўз бўлдилар, ўзларининг покликларини очиқ-равшан билиб турганларига қарамай, бу буҳтондан юрак-бағрилари тилка- пора бўлди. Икки кечаю бир кундуз тинмай йиғладилар. Агар Расули Акрам келиб, гап бошламасалар, Аллоҳ билади яна қанча йиғларди. Бу ифк Абу Бакр Сиддиқдек саҳобийни, Пайғамбарнинг энг яқин дўстларини, Ойша онамизнинг волидалари Умму Руммонни,, Сафвон ибн Муъаттални ҳам танг қилди. Ҳолбуки, туҳматга учраган Сафвон ибн Муъаттал Расули Акрамнинг энг ихлосли, фидойи саҳобаларидан эди. Ислом дини душманлари бу ифк воқеасини уюштириб Расулуллоҳнинг оилалари орқали шахсларини ёмон отлиқ қилиб, ислом динини қораламоқчи, унга путур етказмоқчи бўлишди. Ниҳоят барча ишни ҳикмат ила қиладиган Аллоҳ таолонинг Ўзи аралашиб, ҳаммасини ўз жойига келтирди, ўн оят туширди. Ойша онамиз поклиги исбот топди.
Яна бир воқеа, мунчоқ йўқолиш воқеаси сабаб Қодир Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди. Бу Сиддиқа онамизнинг баракаси эди. Ойша онамиз ёш ҳолида Расули Акрамдан ажраб қолдилар, ундан сўнг кейинги умрлари давомида бутун ислом олами диққат марказида мўминларнинг оналари бўлиб ҳаёт кечирдилар. Ойша онамиз доимий равишда илм, фатво, тақво, зуҳд, тарбия, одоб ва бошқа фазилатлар маркази бўлиб турдилар. Ҳижрий 58-сананинг рамазон ойида бемор бўлдилар. Бу улуғ зот беморлик чоғларида ўзларини Бақеъ қабристонига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа азвожи мутоҳҳаралари дафн қилинган жойга дафн қилишларини васият қилдилар. Вафот этгач, буюк саҳобий Абу Ҳурайра жанозасини ўқидилар, 66 ёшда ўтдилар. Онамиз илмлари, аҳлоқий фазилатлари билан, тақволари билан бошқаларга ўрнак, уламоларнинг муаллимаси ва мураббийси бўлди. Катта-катта тобеъинларга устозлик қилдилар. Қийин масалаларда саҳобалар ҳар доим Ойша онамизга мурожаат қилар ва ундан аниқ ечимни эшитар эдилар. Абу Бакр, Умар, Усмон розияллоҳу замонларидан фатво ҳам берганлар.
Ниҳоятда қаноатли онамизнинг бутун ҳаётлари давомида бир жуфтгина оёқ кийимлари, бир нечтагина кўйлак кийганлари ривоят қилинади. 2210 та, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг "Муснад" ларида 2258та ҳадис айтиб, Абу Ҳурайрадан сўнг иккинчи ўринда турадилар. Кийинишда, тақвода Ойша онамиздан ўрнак олиш жоиздир. Ёшларга ҳам, катталарга ҳам намунадир. Енгил-елпи кийинадиганлар, башанг, зебу зийнатларга бурканадиганлар онамиздан ибрат олсинлар! Ортиқча емак ва киймак ўрнига рамазонда тақволи бўлиб, эҳсонни кўпайтирайлик, етимларга, беморларга эътиборда бўлайликки, ажрдан бебаҳра қолмайлик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш