Фаровон ҳаёт учун масъулмиз .
Юртимизда турли жабҳаларда ислоҳотлар сони ортиб, яшаш шароитимизни яхшилаш учун қилинаётган саъй ҳаракатлар
натижасида аҳоли турмуш тарзи фаровонлиги ошириб борилмоқда.
Коронавирус пандемияси, жаҳонда рўй бераётган аҳоли турмуш даражасини яхшилашга тўсқинлик қилувчи бошқа салбий ҳодисалар таъсирини камайтириш мақсадида сўнгги йилларда юртимизда камбағалликни камайтириш
ва аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг яшаш шароитини яхшилаш борасида улкан вазифалар амалга оширилди.
2022—2026-йилларга мўлжалланган " Янги Ўзбекистон стратегияси" да эса камбағалликни икки баробарга қисқартириш белгиланган.
Хўш, камбағаллик ўзи нима?
Камбағаллик деб одамларнинг яшаш, меҳнат қилиш ва кўпайиш учун зарур учун зарур бўлган эҳтиёжларини қондира олмайдиган иқтисодий аҳволга айтилади.
Камбағаллик даражаси кучайган жамиятда иқтисодиёт сусаяди, ижтимоий кескинлик ортади, жиноятчилик даражаси ошади, миграция кўпаяди, аҳоли турмуш тарзи ёмонлашади.
Бундан ташқари камбағаллик занжир сингари авлоддан авлодга ўтиб ,таълим олиш , меҳнат ва касб малакасини эгаллашдан маҳрум бўлган кам таъминланган оила фарзандлари камбағаллик эстафетасини давом эттиради. Бир маълумотда айтилишича , дунё аҳолисининг 10 фоизи ўта қашшоқликда яшайди.
Айни шу кунларда очарчилик ҳукмини ўтказаётган мамлакатлар ҳам мавжуд.
Коронавирус пандемияси, давлатлар ўртасидаги можаролар ва иқлим ўзгаришлари туфайли бу кўрсаткич яна ошса , ажаб эмас.
Камбағалликка қарши курашиш учун мамлакатни иқтисодий ривожлантириш йўлларини излаб топиш мақсадида
2019 йил 17- январда юртбошимизнинг
" Аҳоли муаммолари билан ишлаш механизмини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида" ги қарори эълон қилинди.
Ўтган вақт мобайнида маҳалла масъуллари билан уйма- уй юриб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами муаммолари ўрганилди. Тегишли маълумотлар базаси яратилди.
" Аёллар дафтари" ," Ёшлар дафтари" да маълумотлар йиғилди. Ишсизларга иш ўринлари яратиш, уларни бепул ўқитиш, , малакаларини ошириш борасида ҳам давлатимиз томонидан бир қанча ислоҳотлар қилинди.
Бу борада " Мономарказ" ларнинг ўрни беқиёс деса бўлади.
Давлатимиз томонидан берилаётган кредит ва субсидиялар ҳам аҳоли турмуш даражасини яхшилашга каттагина ҳисса қўшмоқда, аммо...
Айрим юртдошларимиз олинган кредит ёки субсидиядан мақсадли фойдаланмасликлари , аниқ режа қилинмаганлиги ва малакалари пастлиги сабаб имтиёздан фойдаланиш ўрнига қарзга ботиб қолиш ҳоллари учрамоқда.
Давлатимиз томонидан қанчалик шароит яратилмасин, бу шароит ва имтиёзлардан ўринли фойдалана олмайдиганлар ҳам топилиб турибди.
Демак, маҳалла масъуллари ва ҳамкор ташкилотларнинг вазифаси уларга ҳар томонлама ёрдам бериш, тадбиркорлик турларини ўргатишга бош- қош бўлиш, биргаликда ҳаракат қилишдир.
Бизнинг Сарбозор маҳалламизда тадбиркорлар анчагина . Кимдир иссиқхонадан яхши даромад олмоқда, кимларнингдир хусусий боғчаси бор., кимдир аҳоли учун зарур эҳтиёж товарларини етказиш билан шуғулланмоқда. Маҳалламизда тадбиркорликнинг деярли барча тури билан шуғулланувчилар топилади. Уларга ажойиб тадбиркор маҳалламизга тайинланган ҳоким ёрдамчиси Ҳамроев Жамшиджон бош- қош бўляпти. Азимов Умид , Шамсиддинов Қодир каби тадбиркорларимиз маҳалламиз жажжи болажонларининг сифатли таълим олишларини таъминлаш мақсадида хусусий боғча очишди. Боғчалар ҳозирда самарали фаолият кўрсатмоқда. Маҳалламиздаги жуда кўплаб хонадон соҳиблари турмуш даражасини яхшилаш учун тинмай меҳнат қилиб элимиз олқишига сазовор бўлишмоқда.
26- май куни Бухорода камбағалликни қисқартириш халқаро форуми бўлиб ўтди .
Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётган бундай анжуман халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашга каттагина ҳисса қўшиши шубҳасиз. Бу йўлда барча масъулларимизга куч- қувват тилаймиз.
Жабборова Карима.
Сарбозор маҳалласи отинойиси.