" Залолат эшиги" (давоми)

6-05-2022, 15:00 admin Мақолалар 534

" Залолат эшиги" (давоми)

Ваҳҳобийларнинг Макка аҳлининг " Ё Расулаллоҳ" - дейишлари дуо ва ҳар бир дуо - ибодат. Аллоҳ таолодан бошқага нидо қилиш ширки акбардир" дейишлари хато эканлигини Аҳли Сунна имомлари исботлаб, Имом Бухорий ривоят қилган шафоат ҳадисини келтирдилар.
Одамлар қиёмат куни қийналиб турганларида , ваҳоланки бу қийинчиликни фақат Аллоҳ таоло дафь қила олади, холос.
Ҳадисда -"Аввало Одам сўнгра Мусо сўнгра Муҳаммад алайҳимуссаломлардан ёрдам сўрайдилар" дейилди.
Ҳадис далолат қилмоқдаки, одамлар аввал Аллоҳ таолодан ёрдам сўрамасдан Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ёрдам сўрайдилар.
Агар иш ваҳҳобийлар айтганидек бўлса..?
و هل ينقلب الشرك توحيدا يوم القيامة

"Булар ширк деган нарса қиёмат кунида тавҳидга айланиб қоладими ?

Имом Кавсарий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
" Кимики шафоат ҳадисларини яхши ўрганса , аниқ биладики Пайғамбар алайҳис-салом ҳақиқатда ўша қўрқинчли кунда халойиқни бошпанасидирлар.Бас, кимики қўлларидан тутса, қадам тойишидан нажот топади.Ва ул зот маҳшар аҳлининг шафоатчисидирлар."

Бу бобда аҳли бидьатлар заиф йўлни олиб, ҳеч таги- туги йўқ, таъвилга ҳам имкони йўқ нарсани маҳкам тутдиларки, шу сабаб уни зикр қилмаймиз.
Ибодат - рубубият сифатига эга зотга , ўзини ғоятда хор тутиб ,бўйсунмоқликдир.
Энди бир киши " Ё Расулаллоҳ" деб шафоат истаб нидо қилса , у ибодат қилган бўлмайдида.
Аҳли суннага эргашишимиз нажот йўли бўлиб, бизларни кўп фасодлардан, хусусан такфирдан ( мусулмонни кофирга чиқаришдан) асраб қолади.

" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш