ҒАМГИН БЎЛМАНГ.

30-05-2022, 18:39 admin Мақолалар 540

ҒАМГИН БЎЛМАНГ.
Мен бу мақолани “Ҳаёт" аталмиш синовли дунёда турмуш зарбаларига учраб қалблари эзилган, ғам остида қолган фарзандидан, турмуш ўртоғидан, қайнонаси томонидан муаммоларга дуч келиб , кунлари қайғуларга тўлиб ўтаётган, ёки оилалари ажрим холатига келиб қолгану , сақлаб қолишнинг чорасини тополмай юраклари эзилиб юрган опа-сингилларимга зора манфаати тегса деган ниятда ёзаяпман.
Азиз аёллар. Сиз дунёдаги энг бахтли аёлсиз . Бунга сабаб : сизнинг биргина самимий табассумингиз мухаббатни қайта тирилтиради; биргина ширин сўзингиз ўртадаги гиналарни кетказади.Фарзандларингизни тўғри тарбиялаб , уларни Ватан учун фидоий инсон қилиб ўстиришингиз – сизни бахтингиз.Камтарин бўлиб , Аллоҳдан қўрқиб, номусингизни сақлаб юришингиз – сизни бахтингиз.Сиз бахтли аёлсиз, чунки сиз : умрингизни фойдаси йўқ ишлар, жанжал ва қасос олиш билан ўтказмайсиз.
Дунёга муккасидан кетмайсиз. Ўз айбингизни унутиб , ўзгаларни хатосини топиб, уларни ғийбат қилмайсиз. Бекорчилар билан вақтингизни ўтказиб, соатларингизни ўйин – кулгуга совурмайсиз.Мол-дунёни харом ишларга сарфлаб, исроф килмайсиз.
Сиз Парвардигор истиғфор сўраганни кечиришини , тавба қилганни, тавбасини қабул қилишини, тўғри йўлга қайтганни қабул қилишини ёдингиздан чиқарманг.
Келажакка ишонинг. Парвардигорга яхши гумон қилиш билан кўз- ёшларингизни артинг.Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эслаш билан ғамларингизни кетказинг. Сизга ёмонлик қилган барчани кечириш билан қалбингиздаги адоват оловини ўчиринг.Сиз бир муштипар аёл холингизда ширин сўзингиз, муомалангиз, гўзал хулқингиз, эрга итоатингиз билан қанча - қанча маърузалар ва дарсларда қилинмаган нарсаларни қила оласиз. Сизга етган ҳар бир мусибат Аллоҳнинг изни билан сизнинг гунохларингизга каффорот бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади :
“ ... Ҳеч шак-шубха йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари хисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” ( “Зумар” сураси 10-оят).
Ёки пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу аълайҳи васаллам айтдилар : “ Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унинг ҳар бир ғамидан кенгликни , чиқар йўлни пайдо қилади”. Азиз аёллар! Сиз истиғфор айтишни кўпайтиринг. Тез орада натижасини кўрасиз.Зеро, Аллоҳ мехрибон Зот – кўтарилган қўлингизни бўш қайтармайди.

Зарафшон шахар “Кончилар”МФЙ отинойиси Ойжамол Давронова .
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш