ҚУДУҚҚА ОТИЛГАН ЧАҚАЛОҚ.

25-05-2022, 00:39 admin Мақолалар 244

ҚУДУҚҚА ОТИЛГАН ЧАҚАЛОҚ.

Миллатимиз бошидан қанчадан-қанча қора кунлар ўтди.Юртидан,ватанидан,ўз уйидан айрилишга мажбур бўлганлар қанча,ўз уйида ўзга миллатга 70 йил қул бўлиб диний ва миллий қадриятларимиз,шанимиз тафталганичи,фарзанд доғида чирқираган оналар фарёди эшитган қалбларни титратади.Чор Россияси дейилганда шулар келади инсон ақлига.
Ибратли ҳикоят Қудуққа отилган чақалоқни ўқиб сиз азизларга ҳам улашишни ихтиёр этдим.Бу ҳикоя айнан ана шу истилонинг асоратларидан бири.
Ҳали она бўлганига бир неча кун бўлган.Бева номи билан атала бошлаганига ҳам кўп бўлмаган ёшгина келинчак. Бир қўлида ҳали бир парча гўшт бўлган чақалоғи. Иккинчи қўлида эса эски бахтли кунларидан ёдгор тақинчоқлари.У қочди.Ўзининг қулга айланишидан қўрқиб эмас. Фарзандининг келажагини уйлаб. қочди.Йўлда ўзига ўхшаганларнинг карвонига қўшилиб кета бошлади.Бир неча кун очлик ва сувсизликда қийналишди. Оёқлари ёрилиб,қонга беланса ҳам юришди.Душман ортларидан келаётгани учун ҳам юришди.Кимлардир йўлда йиқилиб жон таслим қилди.Бизнинг қаҳрамонимиз ҳам ҳолдан тойди.Карвон бир қудуқнинг олдига келиб тўхтаганида у ердагилар учун байрам бўлди, қониб-қониб сув ичишди.Келинчак юкини енгиллатмоқчи бўлди,чуки қўллари ниҳоятда ҳолдан тойган эди.Тақинчоқлари солинган бўхчани қудуққа ташлади.Карвон йўлида давом этди.Ярим кун юришгач,карвон орасидан қаттиқ аламли фарёд тарала бошлади.Ҳа...бизнинг келинчак тақинчоқлари ўрнига билмай жигаргўшасини қудуққа ташлаганди.
У қайтишни истади,аммо карвондагилар уни қўйиб юборишмади.У энди тирик мурда каби йўлида давом этар,қалби қон йиғларди. Тинмай тили Аллаҳ дер,шу ҳолида ҳам Роббисини зикр қиларди.Карвон яна бир қудуқ олдида қўноқлади. Шу пайт узоқдан яна бир қочоқлар карвони улар томонга яқинлашаётганини кўришди.Карвон яқинлашгани сари келаётган- ларнинг юзи аниқ кўрина бошлади.Келинчак маъносиз қарашлари билан келаётган карвон томонга қаради.
Ё Аллоҳ,Ё Аллоҳ! Марҳаматингнинг чеки йўқ. Келаётган карвоннинг энг олди қаторида келинчакнинг ёлғиз укаси қўлида унинг ўғли билан келмоқда.
Аллоҳнинг раҳматини қаранки,чақалоқ қудуқдаги челакка тушиб қолган экан. Келинчакнинг укаси сув тортганида уни топиб олибди. Аллоҳ таоло келинчакка фақат боласини эмас,балки жигаргўшаси-укасини ҳам берганди.
Бошингизга тушган ҳар қандай оғир мусибатдан сизни фақат Аллоҳгина халос қила олади.Шу сабабдан ҳам унинг зикрини нафақат тилингизга,балки қалбингизга жо айланг.
"Бас,албатта,ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир".
Яна Аллоҳнинг раҳмати билан бу юрт босқинчилардан халос бўлди.Мустақил юрт бўлди.Диний ва миллий қадриятларимизга яна эришдик.Янги,покиза тонглар энди ўзи билан бирга фақат бахт-саодат келтирмоқда.
Жонажон ватанимиз гуллаб яшнаб,халқимизнинг фаравонлиги зиёда бўлмоқда.Аллоҳга шукрлар бўлсин.Алҳамдулиллаҳ."Ҳа азизлар ота боболартмиз ана шундай қийин захматли кунларни қурбони бўлишган,биз бу фаравон,осуда кунларни миллат эркини қадрига етайлик,озод ва ҳур ватанда хайрли амаллар қилиб Аллоҳ ризосини топайлик. Амин.

Ғам-қайғусиз яшай десангиз ноумид бўлма". Китоби-3 дан ҳикоя олинди.

Армижон жомеъ масжиди имоми Орифжон Найимов

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш