Яна бир савобли ишга қўл урилди, ”Яраштирув хона”си иш бошлади

12-06-2019, 08:30 admin Мақолалар / Янгиликлар 858

“Ажрим”-оддийгина бўлиб кўринган биргина шу сўз ортида анчадан-қанча ғам-ғусса, азоб ва алам, нафрат ва қайғу энг ачинарлиси фариштадек бегуноҳ гўдакларнинг кўз ёши ва ноласи яширинган. Ажрим-камонидан отилган ўқ қанчадан-қанча инсонларни қалбини жарохатлаб, оилаларни нотинч бегунох фарзандларни тирик етим бўлишлигига сабаб бўлмоқда. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўмин эр-мўмина хотинидан нафратланмасин, агар унинг бир хулқи ёмон бўлса, бошқа хулқи туфайли ундан рози бўлиб кетади”-дедилар. Эр-хотин бир-бирларига либос кабидирлар, албатта хар иккала томон турмушдаги қийинчиликларга Аллоҳнинг синови деб сабр қилса, яратганнинг ажр ва мукофотига сазовор булиши муқаррар.
Яна бир савобли ишга қўл урилди, ”Яраштирув хона”си  иш бошлади

Яқинда вилоят хокимлиги, шаҳар хотин-қизлар, оила маркази, ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги хотин-қизлар бўлими билан келишилган ҳолда ана шундай ажрим ёқасига келиб қолган ва охирги чора сифатида суд ҳукмига ҳавола қилинган оилаларни яраштириш мақсадида Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жомеъ масжидида “Яраштирув хонаси“ иш бошлади. Аллоҳнинг каломи янграётган бу муборак маконга келган ҳар бир инсон бу ерда омонлик ва сокинликни ҳис қилади, айниқса қалбларни ларзага келтириб янграётган “Азон” садоси хар қандай инсон қалбини юмшатиб илоҳий бир туйғуни қалбига солади. Айнан мана шундай илохий туйғу билан қанча-қанча оилаларимиз тикланиб гўдакларимизни қалби яна қайта ота–она меҳрига қониш бахтига мушарраф бўлиб бормоқда. Бир ой мобайнида мурожаат қилган 100 фоиз оилалардан 70 фоизини яраштиришга эришилди. Қолган фоизи баъзи сабабларга кўра яраштириш имкони бўлмаган оилалар(хиёнат ва оилавий низолар). Яраштирув гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, муомала ва муросоа қила оладиган, сабрли, намунали отинойилар танлаб олинган. Оила муқаддас даргоҳ бўлиб бир оила ажралса, Аллоҳнинг арши–аълоси ларзага келар экан. Агар савоб илинжида бир оилани тиклашга эришилса Аллоҳ таоло айтаркан:“Эй бандам Аршимни шунақа силкитаманки, ёғилган савобларни кўтара олсанг бўлди”деб.
Бу албатта отинойиларимизни тинимсиз қилаётган мехнатлари самарасидир, эришилган ютуқ ва натижаларни ҳисобга олиб, бундай ”Яраштирув хона” ларини ЎМИ вилоят вакиллигининг хар бир туман масжидларида ташкил этиш кераклигига келишилди.
Аллоҳ барчаларимизни савобли ишларда собитқадам айласин.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш